UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

02 июл 15:22
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Сузувчиларимиз Болгариядаги мусобақада 7та медаль қўлга киритишди

Теглар :  Сузиш
Ўзбекистонлик ёш сузувчилар Болгария пойтахти София шаҳридаги халқаро мусобақада иштирок этаётганликлари ҳақида хабар бергандик.

III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланмалар учун рейтинг очколари тақдим этадиган мусобақада Ўзбекистон, Буюк Британия, Россия, Хорватия, Литва, Германия, Болгария каби мамлакатлардан 370 дан ортиқ спортчи иштирок этди.

Қувонарлиси, сузувчиларимиз турнир давомида умумий ҳисобда 7та медаль қўлга киритишди.

Ҳамюртларимиздан Алексей Сидорчук 50 метр брасс усулида сузиш баҳсларида 3-ўрин, Аҳмаджон Умуров 100 метр эркин усулда 2-ўрин соҳиби бўлди. Қизларимиздан эса Юлдуз Қўчқорова 100 метрга чалқанча усулда сузишда 2-ўрин, 50 метрга чалқанча сузишда эса 3-ўринни қўлга киритди. Наталья Критинина эркин усулда 50 метр масофага сузиш баҳсларида 3-поғонадан жой олди. Шунингдек, 50 метрга баттерфляй сузиш бўйича Мирсаид Мирзоидов иккинчи бўлди. 50 метрга эркин усулда сузиш бўйича ўғил болалар ўртасида Муҳамеджан Абдижалилов учинчи поғонадан жой олди.

Мусобақа давомида спортчиларимиз ўзлари учун муҳим бўлган рейтинг очколарини ишлаб олдилар. Халқаро сузиш федерацияси (FINA) 3 август куни йўлланма эгалари рўйхатини маълум қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг