UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0

13 июл 11:57
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Сузувчиларимиз жаҳон чемпионати олдидан сўнгги тайёргарлик машғулотини ўтказишди + ФОТО

14-30 июль кунлари Япониянинг Фукуока шаҳрида сув спорти турлари бўйича ХХ жаҳон чемпионати ўтказилади.

Мазкур мусобақада Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчиларимиз Кунчиқар юртга етиб келишган ва бугун мусобақа олдидан тайёргарлик машғулотларини ўтказишди.

Дастлаб очиқ сув ҳавзасида сузиш мусобақасида иштирок этадиган спортчиларимиз машғулотларга киришдилар. Тажрибали мураббий Саида Искандарова бошчилигида жаҳон чемпионатида қатнашадиган спортчиларимиз мусобақа ўтказиладиган очиқ сув ҳавзасида қарийиб икки соат давомида тайёргарлик машқларини олиб боришди.

Эслатиб ўтамиз, очиқ сув ҳавзасида сузиш бўйича мазкур жаҳон чемпионатида жами 4 нафар спортчимиз юртимиз шаънини ҳимоя қилишади. 

Хотин-қизлар мусобақасида Паризода Искандарова ҳамда Анастасия Зелинская стартга чиқишса, эркаклар ўртасидаги баҳсларда Вячеслав Шкретов ва Никита Корнилов медаллар учун кураш олиб боришади.

Мусобақа олдидан спортчиларимизнинг кайфияти аъло даражада ва улар ўта кучли рақобат остида кечиши кутилаётган баҳсларда имкон қадар юқори натижаларни қўлга киритишни мақсад қилишган. Биз эса спортчиларимизга бўлажак мусобақаларда омад ва зафар тилаймиз.

Маълумот учун, очиқ сув ҳавзасида сузиш мусобақалари 15 июль куни старт олади. Шу куни икки нафар спортчимиз хотин-қизлар ўртасида 10 км. масофага сузиш мусобақасида баҳсларга киришадилар. 16 июль куни худди шу масофага эркаклар ўртасида мусобақалар ўтказилади ва унда икки нафар ҳамюртимиз стартга чиқади.

18 июль куни 5 км. масофага эркаклар ва аёллар ўртасида мусобақалар ташкил этилади. Шу куни тўрт нафар спортчимиз ҳам совринли ўринлар учун баҳсларга киришадилар. Ва ниҳоят, 20 июль санасида 4х1500 м. масофага эстафета (микст) баҳслари ўтказилади. Мазкур мусобақада ҳам спортчиларимиз стартга чиқишади.  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг