UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0

05 мар 15:06
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Сузувчиларимиз РИОЗМИда шуғулланишмоқда

Теглар :  ТошкентСузиш
Сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам бу йил учун ўз олдиларига улкан мақсадларни қўйишган.

Вакилларимизни апрель ойида Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақа кутиб турибди. Шу боис ҳам терма жамоамиз аъзолари ушбу лицензион турнирларга жиддий ҳозирлик кўришмоқда.

Республика ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб интернати ҳавзасида сузиш ва пара-сузиш бўйича терма жамоамиз вакилларининг қўшма йиғини давом этмоқда. Айни пайтда бутун дунё бўйича бир қатор мусобақалар коронавирус сабаб бекор қилиняпти. Шу боис ҳар икки жамоамиз ўзаро тажриба алмашган ҳолда бўлажак баҳсларга ҳозирлик кўришни маъқул кўрди.

Бўлажак мусобақаларга яхши тайёргарлик олиб бормоқдамиз. Яратиб берилаётган барча шароитлар учун ҳукуматимизга ташаккур айтиб ўтмоқчиман. Биз эса бунга жавобан катта меҳнат қилмоқдамиз. Мен 50 ва 100 метр масофаларга сузиш бўйича Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олишни ният қилганман. Апрель ойида ўтадиган Жаҳон кубогида Олимпиада нормативини бажаришни мақсад қилганман”, – деди терма жамоамиз вакили Наталья Критинина.

Атлетларимизнинг машғулоти режа асосида олиб борилмоқда. 27 даража илиқликдаги сув ҳароратида кунига 2 маҳал ўтказилаётган машғулотлар сузувчиларимизнинг маҳоратини янада оширишга хизмат қилиши табиий.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг