UZ

Сўнгги янгиликлар

11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0

17 май 09:12
Янгиликлар

Теннис

Свёнтек Рим турнири бош соврини учун кортга чиқади, бу унинг 25-финали!

Италия пойтахти Рим шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича WTA 1000 тоифасига кирувчи турнирда финалчилар аниқланди.

Дунёнинг биринчи ракеткаси, "Катта Дубулға" турнирларининг тўрт карра ғолиби Ига Свёнтек фаолитиядаги 25-финалга чиқди. Польшалик теннис маликаси 108 дақиқа давом этган 1/2 финалда WTA рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турган америкалик Коко Гоффни мағлубиятга учратди - 6/4, 6/3.

Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида Ига катта фарқ билан олдинда бормоқда - 10:1. Свёнтек 1, Гофф 3 та эйс зарбани амалга оширган. Қўшхатолар америкаликда кўпроқ бўлди - 4 га 1. Брейклар бўйича ҳам худди шундай кўрсаткич, фақат бу сафар польшалик фойдасига - 4 га 1! 

Маълумот учун, Ига Свёнтек жорий мавсумда Доҳа, Индиан-Уэллс ва Мадриддаги турнирларда бош соврин соҳибасига айланди. У 2021 ва 2022 йилларда Рим турнирида чемпион бўлганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг