UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0

15 дек 17:35
Янгиликлар

Таэквондо

Таеквондо ITF: спортчиларимиз жаҳон чемпионатининг илк кунида 6 та медални қўлга киритди

Теглар :  Таеквондо ITF
Аввал хабар берганимиздек, Беларус республикасининг Минск шаҳрида таеквондо ITF бўйича 14-17 ёшлилар ҳамда фахрийлар ўртасида Жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.

Мусобақада Ўзбекистон таеквондо ITF ассоциацияси раиси Лазиз Ҳасанов бошчилигидаги Ўзбекистон спорт делегацияси ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда.

Кеча, 14-декабрь куни Жаҳон чемпионатининг якка ва жамоавий тул баҳслари ўтказилди. 14-17 ёшлилар ўртасида ўтказилган якка тул баҳсларида Владимир Ли терма жамоамиз ҳисобига олтин медал тақдим этди.

Эътиборлиси, фахрийлар ўртасида ўтказилган якка тул баҳсларида ҳам чемпион бизнинг вакилимиз бўлди. Спортимиз фидойиси Музаффар Зоитов энг яхши деб топилди ва олтин медал билан тақдирланди.

Шунингдек, якка тул баҳсларида спортчиларимиз 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишди. Шу билан бирга, нуфузли мусобақанинг жамоавий тул баҳсларида 14-17 ёшли таеквондочиларимиз ҳам кумуш медал эгасига айланишди.

Бугун, 15-декабрь куни таеквондочиларимиз яккалик ва жамоавия массоги йўналишларида ғолиблик учун курашга киришади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг