UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0

02 дек 21:48
Янгиликлар

Таэквондо

Таэквондо. Манчестер финал Гран-присининг илк кунида Шуҳрат Салаев чорак финалга қадар етиб борди

Хабар берганимиздек, бугун Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида таэквондо WT бўйича йилнинг сўнгги Гран-при мусобақаси старт олди.

Мусобақанинг илк куни доирасида -80 кг вазн тоифасида терма жамоамиз аъзоси Шуҳрат Салаев даянга кўтарилди.

У дастлаб, нимчорак финал босқичида тунислик Фирас Катусига қарши жанг қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Чорак финалда эса Салаевга Токио 2020 Олимпиадаси финалчиси, иорданиялик тажрибали Солиҳ Элшарабати рақиблик қилди. Афсуски, ушбу драматик жангда Салаев 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Шундай қилиб, Манчестер Финал Гран-присининг илк куни терма жамоамиз учун медалсиз якунланди.

Турнирнинг эртанги куни доирасида Никита Рафалович, Феруза Содиқова ҳамда Светлана Осипова жанг қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг