UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0

12 мар 18:57
Янгиликлар

Таэквондо

Таэквондочиларимиз “Dutch Open” турнирини бешта медаль билан якунлашди

Теглар :  Таэквондо
Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Нидерландиянинг Эйндховен шаҳридада ўтаётган “Dutch open” мусобақасидаги иштирокини якунлади.

Ҳамюртларимиз унда 3 та олтин ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Муросасиз баҳсларда Жасур Жайсунов (-74 кг), Шуҳрат Салев (-80 кг) ва Никита Рафалович (-87 кг) олтин медалга сазовор бўлишди. Янги вазн тоифасида иккинчи бор иштирок этган Улуғбек Рашитов (-74 кг) ва Светлана Осипова (+73 кг) бронза медали соҳибига айланди. Қайд этиш жоиз, -74 кг вазн тоифасининг ярим финалида Жайсунов ҳамда Рашитов ўзаро тўқнаш келишган.

Олтин медаль:
-74 кг: Жасур Жайсунов
-80 кг: Шуҳрат Салев
-87 кг: Никита Рафалович

Бронза медаль:
-74 кг: Улуғбек Рашитов
+73 кг: Светлана Осипова

Энди терма жамоамиз 18-19 март кунлари ўтадиган "Belgian Open" мусобақасида иштирок этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг