UZ

Сўнгги янгиликлар

17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0 15:36Хоакин Бакли Шавкат Раҳмоновни ўлдига чиқарди + ФОТО 0 15:15"Ролан Гаррос". Дунёнинг тўртинчи ракеткасида ғалаба 0 14:54Россиялик оғир атлетикачи допинг туфайли Олимпиада медалидан маҳрум бўлди 0 14:33"Реал" Лондонга етиб борди + ФОТО 0 14:12Шавкат Раҳмонов Хоакин Баклининг "вызов"ига жавоб қайтарди 0 13:51Фомин яккаликда тўхтатилди, жуфтликда эса 1/2 финалга чиқди 0 13:30Шон Стрикленд UFC'ни жиддий танқид остига олди. Бунга сабаб қўлқоплар! 0 13:09"Манчестер Сити" "Реал" юлдузи билан шартнома тузмоқчи 0 12:48Элина Свитолина "Ролан Гаррос" учинчи даврасида 0

21 мар 10:56
Янгиликлар

Тадбирлар

Таиландда V Атлетлар форуми ўтказилди

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида V Атлетлар форуми бўлиб ўтди.

Олимпия бирдамлиги лойиҳаси асосида Осиё Олимпия кенгаши (ООК) томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди.

Мазкур Форумни ўтказишдан мақсад Халқаро Олимпия қўмитаси, ООК ва унинг Атлетлар комиссияси, Миллий Олимпия қўмиталари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш, минтақада Олимпия ҳаракатини кучайтиришдир.

Тадбир давомида олдинга қўйилган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда ҳар бир МОҚнинг ўрни, унинг ХОҚ ҳамда ООК қошида тузилган Атлетлар комиссияси ўртасида боғловчи экани ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди. Бу борада Халқаро чим устида хоккей федерацияси президенти, ООК Атлетлар комиссияси вице-президенти, ХОҚ аъзоси Дато Таяб Икрам ўз чиқишида батафсил гапириб ўтди. 

Шунингдек, у Ўзбекистон билан йўлга қўйилган ҳамкорлик алоқалари муваффақиятли амалга оширилаётгани, мамлакатимизда чим устида хоккей ривожи жадал суратларда бораётгани, бунинг натижасида ушбу спорт туридаги эркаклар ва аёллар терма жамоаларимиз Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларига йўлланма олгани ҳақида алоҳида таъкидлади. Мазкур ҳамкорлик ООК раҳбарияти ва тадбир қатнашчилари томонидан юқори баҳоланди.

Маълумки, ўтган йили мамлакатимизда ҳам 7 нафар профессионал спортчилардан иборат Атлетлар комиссияси ташкил этилган эди. Бу борада юртимизда ҳам спортчиларнинг манфаатлари, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга янада кенг имкониятлар яратиш, шунингдек, ООК ва Олимпия бирдамлиги кўмагида таълим дастурларида иштирок этиш борасидаги фаолиятини фаоллаштириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг