UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0

10 дек 12:26
Янгиликлар

Болалар спорти

Тажрибали мураббийлардан ёшларга "мастер класс"!

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактаби туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими билан ҳамкорликда ҳудудда жойлашган 4-сонли, 5-сонли ва 31-сонли умумий ўрта таълим мактабларида маҳорат дарсларини ташкил қилди.

Маҳорат дарсларига туман БЎСМ бокс тўгараги тренери, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, Аталанта-96 ёзги олимпиада ўйинлари бронза медали совриндори Карим Тўлаганов ҳамда Испаниянинг “Nex Star” футбол академиясининг Ўзбекистондаги филиали бош мураббийи Жон Эберилар иштирок этди.

Маҳорат дарсларига жами 400 нафардан ортиқ спортга иштиёқманд ёшлар қатнашди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга маҳоратли тренерлардан жавоб олишди. Дарслар якунида ёшларга туман БЎСМ томонидан эсдалик совғалари топширилди ҳамда иқтидорли ёшлар болалар-ўсмирлар спорт мактабига саралаб олинди.

Зангиота туманида Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, БЎСМ ҳамда Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда амалга оширилаётган бу каби тадбирлар яна давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг