UZ

Сўнгги янгиликлар

10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0

03 июн 18:14
Янгиликлар

Бошқалар

Таниқли тадбиркор Мурод Назаров Ўзбекистондаги спорт федерацияларидан бирининг раисига ўринбосар бўлди

Кеча Тошкент шаҳрида Ўзбекистон поло федерациясининг йиллик ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Кун тартибидаги асосий масалалар Ўзбекистон поло федерацияси раис ўринбосарлари ва Бош котибининг янги таркибини сайлаш бўлди. Ўзбекистон поло федерацияси раиси Баҳромжон Газиев табрик сўзи ва 2021-2022 йиллар давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот берди. Анжуманни Ўзбекистон МОҚ Бош котиби Ойбек Косимов ва Ўзбекистон поло федерацияси раиси ўринбосари Ксения Ғуломова олиб борди.

Федерация раиси ўринбосари лавозимига биринчи номзодни Баҳромжон Газиев тақдим этиб, йирик қурилиш ташкилотларини бошқаришда катта ва самарали тажрибага эга Мурод Назаровни жамиятда обрў-эътиборли, спорт доираларида малакали шахс сифатида сайлашни тавсия қилди. Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси раиси Шерзодхон Қудратхўжа номзодни қўллаб-қувватлаш мақсадида сўзга чиқиб, Мурод Назаровнинг ижобий фазилатлари, профессионал тажрибасини қайд этди.

Сўнгра Ўзбекистон поло федерацияси раиси ўринбосари лавозимига Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетининг Карьерани ривожлантириш маркази ва битирувчилар билан ҳамкорлик бўлими раҳбари Мирзиёд Мажидий номзоди илгари сурилди. Таниқли тадбиркорлар Зафар Ҳошимов ва Хасан Мамасаидовлар унинг номзодини қўллаб-қувватлаб, Мирзиёд Мажидийга ижобий тавсиф бердилар.



Ўзбекистон поло федерацияси бош котиби лавозимига Акбар Асқаров номзоди илгари сурилди. Ўзбекистон поло федерацияси раиси маслаҳатчиси Яков Рибалский Акбар Асқаров ҳақида ижобий шарҳ қайд этди.


Анжуман иштирокчилари таклиф этилган барча номзодларга овоз бериши натижасида Мурод Назаров ва Мирзиёд Мажидий Ўзбекистон поло федерацияси раисининг янги ўринбосарлари этиб, Акбар Асқаров бош котиб этиб сайланди.

Ўзбекистон поло федерацияси 2020 йил 10 октябрда ташкил этилган. Федерация очилганидан буён қисқа вақт ўтганига қарамай, поло фаол равишда оммалашиб бормоқда ва ёшларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Шунингдек, поло ривожланишига ҳукумат томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 11-мартдаги 5024-сонли “Йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турини оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди, унинг натижасидаполо спортининг ривожланиши янги босқичга кўтарилди. Федерация томонидан анжуман давомида тақдим этилган режаларнинг амалга оширилиши Ўзбекистонда поло спортини оммалаштиришга катта ҳисса қўшиши кутилмоқда.

Федерация анъанавий ва қор полосини ривожлантиришни қамраб олади. Айни пайтда Ўзбекистонда поло бўйича 12 та профессионал жамоа фаолият кўрсатмоқда, шу жумладан аёллар пололигасида15 нафар спортчи иштирок этмоқда.

Халқаро поло федерацияси - FIP 1982 йилда Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида ташкил этилган. 2021 йилда Ўзбекистон поло федерацияси Марказий Осиёдаги ягона расмий FIP аъзосига айланди.

Поло Ўрта Осиё ҳудуди билан боғлиқ бўлган бой тарихга эга, у биринчи минг йиллик ўрталарида жамоавий ўйин – човғон тарзида вужудга келган. Човғон асрлар давомида Ўрта Осиё, Озарбайжон, Эрон, Ироқ ва қўшни туркий мамлакатларда жуда машҳур бўлган. Қадимги миниатюраларда ўйиннинг парчалари тасвирланган, тарихий қўлёзмаларда ўйиннинг батафсил тавсифи ва қоидалари берилган. Илк халқаро човғон мусобақалари чавандозлар ўртасида ўтказилган.


Ўзбекистон поло федерацияси матбуот хизмати



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг