UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

07 июл 10:43
Янгиликлар

Спорт курашлари, Кураш, Дзюдо

Тарихда илк бор МДҲ ўйинлари ўтказилади

Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида I Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинларини ўтказиш масалаларига бағишланган видеоконференция ўтказилди.

Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов ҳамда вазирликнинг бошқарма бошлиқлари қатнашди.

Ҳозирда бутун дунёда коронавирус пандемияси сабабли спорт ўйинларини ўтказишда муаммолар туғилмоқда. Россия Федерациясидаги мавжуд санитария-эпидемиологик вазият туфайли айни пайтда илк маротаба ташкил этилаётган спорт ўйинларини 2020 йил 4 сентябрдан 11 сентябргача ўтказиш имконияти кўриб чиқилмоқда. Видеоконференцияда спорт ўйинларини ўтказиш тартиби, хавфсизлик чоралари, тиббий ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама этилди.

Таъкидлаш жоиз, I Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинларида спортнинг 22 тури бўйича беллашувлар ўтказилади. Бокс, соҳил волейболи, стол тенниси, бадиий гимнастика, сув полоси шулар жумласидан. Спортчилар беллашувларда 284 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб боришади.

Мусобақаларда 14 ёшдан 23 ёшгача бўлган спортчилар иштирок этади. Ҳозирча спорт ўйинларида МДҲга аъзо 7 мамлакатдан минг нафардан зиёд делегатлар қатнашиши кутилмоқда. Барча делегация аъзоларини рўйхатдан ўтказиш жараёни онлайн тарзда аккредитация тизимида амалга оширилади.

Ўйинлар Қозон шаҳрининг 14та спорт иншоотида бўлиб ўтади.

Спорт ўйинлари давомида “Спортчилар қишлоғи”да иштирокчилар учун тиббий марказ ташкил этилиб, спорт иншоотларидаги допинг назорат пунктлари очилади. Шунингдек, бепул тиббий ёрдам хизматлари йўлга қўйиш режалаштирилди.

Юртимизда жорий йилнинг 1 августига қадар карантин қоидалари жорий этилгани боис мавжуд санитария-эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда спортчиларимизнинг мусобақада иштирок этишлари буйича якуний қарорни Республика махсус комиссияси қабул қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг