UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

15 июн 14:49
Янгиликлар

Теннис, Қизиқарли!

Тавсия қиламиз! Жокович тарихдаги энг буюк теннисчи. Янги далиллар билан

Теглар :  Новак Жокович
Новак Жокович бир неча йилдирки, мақсади барча рекордларни янгилаш ва тарихдаги энг буюк теннисчи сифатида фаолиятини якунлаш эканлигини очиқ айтмоқда.

Ва унинг фойдасига ишлайдиган кўрсаткичлар тобора кўпайиб бормоқда.

“Ролан Гаррос”да ғалаба қозонганидан сўнг, у «Очиқ эра»да (1968 йилдан бери, профессионаллар «Катта Дубулға» да ўйнашга рухсат берилгандан кейин) барча “Улкан Тож” мусобақаларида камида икки марта ғолиб чиққан илк теннисчига айланди. У Austrlian Open`да тўққиз марта, Уимблдонда беш марта, US Open`да уч бор ва "Ролан Гаррос"да икки маротаба чемпионликни тантана қилган.


Умуман эркаклар теннисининг тарихига назар солинса, Рой Эмерсон ва Род Лавер барча “Катта Дубулға” турнирларини икки мартадан ютишган.

Ҳозирда Жоковичда жами “Катта Дубулға”даги 19 унвон бор ва у Рожер Федерер ва Рафаэль Надальдан атиги битта унвон ортда. У бошқа ҳеч қандай унвонни ютмаслигини тасаввур қилиш жуда қийин. Деярли имконсиз. Эҳтимол, рекорд у билан қолар.

Бу йил сербиялик теннисчи Федерерга тегишли бўлган рейтингнинг биринчи қаторидаги ҳафталар сони бўйича рекордини янгилади (Жоковичда 324, Федерерда эса 310 ҳафта ). Ва камида "Уимблдон" охиригача ҳеч ким уни биринчи ўриндан тушириб юборолмайди.



Ўтган йили Новак Пит Сампраснинг рекордини янгилаб, мавсумни олтинчи марта 1-рақамли теннисчи бўлиб якунлади.                                                                       

2019 йилда Жокович тўққизта “Мастерс” турнири ғолибига айланди. Ўтган йили у бу натижани янада яхшилади. У Цинциннати турнирида иккинчи марта чемпионликни қўлга киритди ва барча “Мастерс” турнирларини икки мартадан ютган биринчи теннисчи бўлди. Тўғри, Цинциннати ўтган йили Нью-Йоркда бўлиб ўтган, аммо бу ҳақиқатан ҳам тарих учун муҳимми?

Ва “Ролан Гаррос”да ғалаба қозонганидан сўнг, Жокович 60 та асосий унвонга эга бўлди (Дубулғалар, Мастерслар...). Бу кўрсаткич Надальда 57, Федерерда 54 та.

”Ролан Гаррос” финалида Жокович Циципасга қарши ТОП-10 теннисчи устидан 222-ғалабасини қўлга киритди. Шубҳа йўқки, Жокович яқин йилларда Федерерга қараганда ўнлаб учрашувларда кўпроқ ғалаба қозонади.

Гап “Катта Учлик”даги рақобатчилар ҳақида кетар экан, Жокович ҳанузгача иккаласи билан ўйинларда ғалаба қозониш бўйича ҳам пешқадам. Федерерга қарши ўйинлардаги ҳисоб - 27:23. Надальга қарши эса - 30:28.

Надаль “Ролан Гаррос”даги ўйинида ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, аммо унинг ўрнига Жокович ўзини энг зўр қилиш учун яна бир натижани қўшиб қўйди. 


Надаль ўзининг энг севимли мусобақасида Новакга ютқазаётган бўлса, Федерер Уимблдонда 3:1 ҳисобида олдинда бормоқда. Тўғри, барча ғалабалар Федерер 30 ёшга тўлгандан кейин қўлга киритилди.

Айтганча, 30 ёшга тўлганидан кейин Жокович еттинчи “Катта Дубулға”ни қўлга киритди. Бу ҳам рекорддир. Надальда олтита, Федерерда тўртта.


XXI асрда фақат икки маротаба битта теннисчи мавсумнинг дастлабки иккита “Улкан Тож” турнирини қўлга киритган - иккала сафар ҳам бу теннисчи  Жокович эди. Шундай қилиб, энди у “Катта Дубулға” тақвимини тўлиқ ўзлаштириш учун ҳақиқий имкониятга эга. Агар у буни расмийлаштирса, унда энг катта тортишувлар аниқ ёпилиши мумкин.

Хорижий сайт асосида Хуршида Абикулова тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
15 июн 15:57:57
OLAMSPORT
эҳҳҳ... Қанийди ўзимиздан ҳам 2-3 та шунақа энг юқори даражада профессионал теннисчилар чиққанда эди, Ўзбекистонни бутун спортини машҳур қиларди
   
15 июн 15:56:19
OLAMSPORT
Надалга чинакамига мухлислик қилсамда буни тан оламан ва Джоковичга тан бераман....
   
15 июн 15:55:22
OLAMSPORT
Новак барча кортларда (хард, қумли ва майсали) бир хил даражада - жудаям зўр ўйнай олиши билан Надал ва Федерердан ажралиб туради, устунликка эга уларга қараганда...
   
15 июн 15:37:18
Temur-1982
Novak Roland Garrosda Nadalni atigi 2marta yutgan, 8 marta emas.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг