UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0

09 дек 16:53
Янгиликлар

Кураш

Термизда бел олиш ва уч кураш бўйича иккита турнир бошланди

Бугун Термиз туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида бел олиш ва уч кураш бўйича 2003-2004 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ҳамда катталар ўртасида мамлакат кубоги мусобақаси бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бел олиш ва уч кураш ассоциациясининг йиллик-тақвим режасидаги мазкур мамлакат чемпионати ва кубок беллашувларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 500 нафардан ортиқ полвонлар ғолиблик учун кураш тушишмоқда. 

Байрамона безатилган спорт залида дастлаб, мусобақанинг тантанали очилиш маросими  ташкил этилди. 

Маросимда сўз олган Термиз туман ҳокими Шуҳрат Ўринов, Ўзбекистон бел олиш ва уч кураш ассоциацияси бош котиби Носир Азизовлар спортчиларни қутлар экан, бугун мамлакатимизда спортга, хусусан миллий спорт турларига қаратилаётган эътибор ҳақида таъкидлаб, иштирокчиларга мусобақаларда  муваффақият тилашди. Шундан сўнг беллашувларга старт берилди.  

Мусобақа регламентига мувофиқ, бугун 2003-2004 йилларда туғилган ўсмирлар бел олиш кураш тури бўйича бел олиш, бел олишнинг халқа-чалиш, бел олишнинг халқа-чалишсиз йўналишларида ўнта вазн тоифасида, катталар ўртасидаги кубок беллашувларида ҳам худди шу йўналишларда ўнта вазн тоифасида беллашишади. Мусобақалар 13 декабрга қадар давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг