UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0

30 июн 07:03
Янгиликлар

Тадбирлар

Токио-2020 лицензиати “Таҳсин-2021” танлови ғолиби бўлди

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан илм-фан, спорт, халқаро алоқалар, маданият, инновация, тиббиёт ва бошқа соҳаларда мамлакат ривожига катта ҳисса қўшган истеъдодли ёшларни тақдирлаш учун «Таҳсин» мукофоти таъсис этилган бўлиб, мазкур танловнинг бу йилги тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Маросим Алишер Навоий номидаги Давлат академик Катта театри майдонида ўтказилди. Ғолибларини аниқлаш учун вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан 28 та номинация бўйича 500 нафардан ортиқ номзодлар тавсия этилган. 

Улар ичидан мамлакатимиз тараққиёти йўлида кўрсатган хизматлари, фаоллиги ва муносиб меҳнатлари билан намуна бўлган ғолиблар саралаб олинди ва уларга «Таҳсин-2021» миллий мукофоти топширилди. Улар орасида бир қатор ёш ва истеъдодли спортчиларимиз: бадиий гимнастикачи, Токио-2020 лицензиати Сабина Ташкенбаева, шахматчи Нодирбек Абдусатторов лауреатлар қаторидан жой олишди.

Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва унинг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов ҳам иштирок этиб, танловнинг бир қатор йўналишдаги ғолибларига мукофотларни топширишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг