UZ

Сўнгги янгиликлар

08:57Бугун Суперлигада пойтахт вилояти дербиси бор 0 08:36Ўзбекистон кубогининг сўнгги куни оғир вазнда ғолиблар аниқланди + ФОТО 0 08:15Султонов Куршумлия-Баняда 1/4 финалда ўйнайди 0 07:54UFC'га ўтиши айтилган Рамазон Темировнинг навбатдаги рақиби бразилиялик! + ПОСТЕР 0 07:33"Реал" ЕЧЛ финали учун қайдномасини эълон қилди 0 07:12"Tashkent Select" хоккей бўйича 2024 йилги Ўзбекистон чемпионати ғолибига айланди! 0 20:30«Бургут Жерсига қўнди» - Хабиб ўзининг рекордини янгилаш учун Исламга ёрдам беради 0 20:07Ислам Махачев: "Царукян билан жангимиз бўлиши аниқ" 0 19:46Ван Нистелрой "Лестер"да иш бошлаши мумкин 0 19:25Волкановски фақатгина бир рақиб учун вазнини ўзгартиришга тайёрлигини айтди 0 19:03Дастин Порье Ислам Махачев билан жанг учун ўзгача либосларни қабул қилиб олди (ФОТО) 0 18:42Махачев Оливейрани Доғистондаги машғулот лагерига таклиф қилди 0 18:21АПЛ офсайдни аниқлаш учун сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи 0 18:00"Конор Макгрегорнинг машғулот лагери тунги клубда ўтмоқда". Махачев Конор - Чендлер жанги ҳақида 0 17:38Абдусатторов, Синдаров, Мамедяров ва бошқалар. Шахмат юлдузлари Тошкентда беллашади 0

19 июл 08:25
Янгиликлар

Оғир атлетика

Токио-2020: Оғир атлетикачиларимиз қайси кунлари иштирок этишади?

Теглар :  Оғир атлетика
Бўлажак Олимпия ўйинларида ҳамюртларимиз оғир атлетикачиларимизнинг ҳам иштирокини катта қизиқиш билан кутишмоқда.

Руслан Нурудиновнинг Риодаги муваффақиятини ёшларимиз Токиода давом эттиришини барчамиз ният қилиб қоламиз.

Маълумки, терма жамоамиз ушбу спорт турида берилган квотадан максимум даражада фойдаланган. Токиода 4 нафар атлетимиз (2 эркак ва 2 аёл) юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Агар Сиз оғир атлетикачиларимизнинг чиқишига бефарқ бўлмасангиз, марҳамат, қуйидаги сана ва вақтни алоҳида белгилаб қўйишингиз мумкин:

25 июль: Адҳамжон Эргашев (-67 кг), соат 15:50;
26 июль: Муаттар Набиева (-55 кг), соат 15:50;
1 август: Кумушхон Файзуллаева (-76 кг), 15:50;
3 август: Акбар Жўраев (-109 кг), 15:50.

Спортчиларимизнинг чиқиши Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Эътиборлиси, барча вакилларимиз “А” гуруҳида медаллар учун кураш олиб боришади. Жамоамиз ҳозирда Украинада ўқув-машғулот йиғинининг сўнгги босқичини олиб бормоқда ва 20 июль куни Японияга йўл олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг