UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0

19 фев 15:31
Янгиликлар

Токио-2020, Сув спорти турлари

Токио-2020. Ўзбекистон FINAнинг мантиқсиз қарори қурбони бўлдими ёки ҳали Олимпиада учун имкониятимиз борми?

Тасаввур қилинг. Январь ойида футбол бўйича Таиландда Олимпиада лицензиясини тақдим этувчи Осиё чемпионати бошланмоқда.

Аммо, стартга 1 ҳафта қолганида FIFA мусобақани бекор қилади ва Токио Олимпиаси йўлланмасини 2018 йилги Осиё ўйинларининг совриндорларига тақдим этади. Бу ерда мусобақага жиддий тайёргарлик кўраётган жамоалар қандай аҳволда қолишади? Футболда бундай ҳолат бўлишини тасаввур қила олмаймиз, тўғрими?

Лекин, сув полоси бўйича Токио-2020 Олимпиадаси йўлланмасини тақдим этувчи мусобақада шундай ҳолат юз берди. Хитойда тарқалган хавфли коронавирус сабаб Қозоғистонда ўтказилиши лозим бўлган қитъавий лицензион мусобақа бекор қилинди. Аниқроғи, Қозоғистон ҳукумати мусобақани қабул қилишни истамади. 

Бунинг натижасида эса FINA (Халқаро сузиш федерацияси) мантиқсиз қарорга келди: Токио лицензияси 2018 йили Жакартада ўтказилган Осиё ўйинларидаги натижаларга қараб тақсимланадиган бўлди. Эркаклар ўртасида лицензия Қозоғистонга, аёллар ўртасида эса Хитойга Токио Олимпиадаси чипталари "совға" қилинди. Ажойиб-а? Сен мусобақани ўтказишни рад этасан ва сенга Олимпиада йўлланмалари берилади. Майли, эркаклар терма жамоаси мавзуси биз учун ҳозирча у қадар аҳамиятли эмас. Яқин йиллар ичида ҳам аҳамияти бўлмаса керак. 

Биз учун эътиборли томони - аёллар ўртасидаги лицензион мусобақа эди. Сув полоси бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси узоқ вақтдан буён ушбу мусобақага жиддий ҳозирлик кўраётганди. Қизларимиз бир неча ойлик хорижий йиғинларда иштирок этишди, хаттоки улар хориж мамлакатларидан бирида миллий чемпионатда ҳам қатнашишди. Терма жамоага Сербиядан легионер мураббий таклиф қилинди. Аҳир ушбу тайёргарлик учун озмунча ҳаражат қилинганмиди? 


Лекин нима учундир FINAнинг ушбу ғалати қарори юзасидан Ўзбекистон томон муносабат билдирмади. Назаримизда, сув полоси бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўз имкониятидан фойдаланишга ҳаракат қилиб кўриши лозим эди. Балки бу борада музокаралар олиб борилаётгандир, юқори ташкилотга мурожаатлар бўлгандир. Унисидан хабаримиз йўқ. Лекин, FINA томонидан қабул қилинган қарор мусобақага ҳозирлик кўраётган терма жамоалар учун адолатсизлик бўлди. Хорижий нашрларни кузатар эканмиз, Эрон ушбу қарордан жиддий норози бўлгани ҳақида мақолаларга кўзимиз тушди.



Маълумот ўрнида, Токио Олимпиадасида сув полоси бўйича 10 та жамоа иштирок этиши белгилаб қўйилган. Уларнинг 7 таси маълум бўлиб улгурганди. 8-йўлланма Хитойга "совға қилинди". Яна иккита йўлланма 8-15 март кунлари Италиянинг Триест шаҳрида ташкил этиладиган лицензион мусобақада аниқланиши лозим. Ўша мусобақада 10 та терма жамоа қатнашади ва уларнинг иккитаси Осиёдан бўлиши лозим. Аммо, ўша иккита терма жамоа қайси мамлакатдан бўлиши ҳозирча номаълум.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг