UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0

21 фев 07:23
Янгиликлар

Тадбирлар, Токио-2020

Токио Олимпиадасига тайёргарлик жараёни муҳокама қилинди

Теглар :  Токио-2020МОҚ
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан яна бир тадбир ташкил этилди.

МОҚ раҳбарияти спортчиларимизни олдинда кутиб турган йирик комплекс мусобақалар Токио-2020 ҳамда Париж-2024 Олимпия ўйинлари, Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларига олиб борилаётган тайёргарлик ишлари ҳамда иш давомида учраётган бошқа ташкилий масалаларни ўрганишга бағишланган онлайн йиғилиш ўтказди. Унда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов бошчилигидаги қўмита раҳбарияти, шунингдек, Олимпия спорт турлари бўйича федерация ва ассоциацияларнинг мутасадди раҳбарлари иштирок этишди.

Йиғилиш кун тартиби бўйича Қўмита Бош котиби Ойбек Касимов Вазирлар Маҳкамасида бўлиб ўтиши кутилаётган йиғилишга тайёргарлик, Қўмита раиси ўринбосари Шерзод Ташматов Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик жараёни ҳамда Тезкор штаб фаолияти, терма жамоа спортчиларининг тайёргарлик жараёни учун янги замонавий спорт ускуналари, тренажёр ва бошқа анжомлар, рақамли IT-техналогиялар ва дастурларни харид қилиш бўйича таклифлар, Қўмита раиси ўринбосари Азизжон Камилов атлетларга махсус спорт формалари ва экипировкаларни тайёрлаш, Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази директори Абдушукур Садиков спортчилар учун маҳаллий фармакологик препаратларни ишлаб чиқариш дастурлари, тиббиёт маркази фаолиятини янада модернизация қилиш бўйича ҳисобот топширишди.

Шундан сўнг МОҚ раиси йиғилиш юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Токио Олимпиадасига ҳам кун сайин яқинлашиб келмоқдамиз. Аввало, ҳукуматимизга бизнинг бу борадаги барча режаларимизни қўллаб-қувватлаётгани учун ташаккур айтиб ўтмоқчиман. Халқимиз биздан худди Риодагидек улкан ғалабалар кутмоқда. Бунинг учун барчамиз ўз ишимизга масъулият билан киришишимиз лозим. Муҳтарам Президентимиз барча раҳбар ва ҳокимларга иш жараёнини кучайтириш учун маҳалла ва бошқа қуйи бўғинларга тушиб ишлашни талаб қилмоқдалар. Агар биз масаланинг ичига кириб бормасак, унга ҳеч қачон ечим топа олмаймиз”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Йиғилиш давомида Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларига ҳам тайёргарликни унутмаслик, ҳар бир спорт турида ўзига хос экипировкалар тайёрлаш ва бунинг учун дизайнерлар билан ўқув-семинарлари ташкил қилиш, фармакологик йўналишда Фанлар Академияси билан ҳамкорликда ишлаш, селекция сиёсатига янада катта эътибор бериш каби йўналишларда топшириқлар берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг