UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

14 окт 15:11
Янгиликлар

Бокс/ММА, Футбол, Қизиқарли!

ТОП-5. Афсонавий спортчилар иштирок этган фильмларни кўрганмисиз?

Кино оламидаги режиссёрлар бир неча бор спортчиларни фильмида иштирок этишга таклиф қилишган.

Кино актёрлари учун бу ўз рейтингини кўтариш, чемпионлар учун эса ўзларини янги соҳада синаб кўриш имкониятини берган.

1. "Самовий Жэм" — 1996 йил.

Жанр: мультфильм, фантастика.
Майкл Жордан (Баскетбол)

ХХ асрнинг охирида NBА юлдузлари кинони забт эта бошлаган эди ва Майкл Жордан бу соҳада ҳам ўзини кўрсата олди. Кинода, ўзга сайёраликлар бостириб келиб, "Bugs Bunny" лақабли қуён ва унинг дўстларига таҳдид қилади. Аммо, "Bugs Bunny" бунинг йўлини топиб, ўзга сайёраликларга баскетбол ўйнашни таклиф қилади. Шундай қилиб "Bugs Bunny" ғалаба қозониш учун ўз жамоасига таниқли ўйинчи Майкл Жорданни таклиф қилади.

Фильмда бошқа баскетболчиларни ҳам кўриш мумкин: Чарльз Баркли, Патрик Юинг, Ларри Жонсон ва Шон Брэдли.


2. "Астерикс Олимпия ўйинларида" — 2008 йил.

Жанр: фантастика, комедия.
Михаэль Шумахер (Формула-1) ва Зинедин Зидан. (Футбол)

Ушбу комедияда биз икки нафар спорт афсонаси — Формула-1 пойгачиси Шумахер ва француз футболчиси Зиданни рол ўйнаганини кўрамиз. Фильмда Михаэль от-арава пойгасида иштирок этади.

Зиданни эса таниш бироз қийин. Кинода биз қора узун сочли, кўзлари бўялган ва тилла тақинчоқ таққан мисрлик Зинединни кўрамиз. 

Фильмда яна баскетболчи Тони Паркер, рестлер Нейтан Жонс ва теннисчи Амели Мауресмони кўришимиз мумкин.


3. "Вегасдаги улфатлар" — 2009 йил.

Жанр: комедия.
Майк Тайсон (Бокс)

Комедияда боксчи ўзини ролини ўйнади. Ҳатто йўлбарслар ҳақида ҳам режиссёрлар ёлғон ишлатмаган. Тайсоннинг ҳақиқатан ҳам маълум вақт давомида бенгал йўлбарслари бўлган.

Тайсоннинг ўзи интервьюларида ҳозирги кунда ёш мухлислар уни фақат "Вегасдаги улфатлар" фильмидаги роли туфайли танишини айтиб ғазабланади.


4. "XXХ: Дарбадарнинг қайтиши" — 2017 йил.

Жанр: Жангари.
Неймар. (Футбол)

"ХХХ. Дарбадарнинг қайтиши" филмида бразилиялик футболчи атиги бир неча дақиқа кўринади холос. У Хитой ресторанларидан бирида Сэмюль Жексон билан тушлик қилиб, кутилмаган вазиятда ўзининг футбол маҳоратини намойиш этишга муваффақ бўлади.


5. "Қирол Артурнинг қиличи" — 2017 йил.

Жанр: драма, фантастика.
Дэвид Бекхэм. (Футбол)

Томошабинлар қирол Вортигернга хизмат қиладиган рицар Триггер ролини ўйнаган Бекхэмга "Оскарга лойиқ" дея таъриф беришган.


Камрон Ҳасанов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг