UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0

15 июн 17:59
Янгиликлар

Велоспорт

Тошкент Осиёда “Bike city”, яъни “велосипед шаҳри” мақомини олиш сари муҳим қадам ташлади

Теглар :  Велоспорт
Кеча Осиё велоспорт конфедерацияси (АСС) президенти, жаноб Осама Аҳмад Ал-Шафар расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Юқори мартабали меҳмонга Осиё велоспорт конфедерацияси президенти ёрдамчиси Мариам Мазин Ёқуб Ал-Саббоҳ, АСС ходимлари Абдурахмон Давидов ҳамда Дамико Фабрициолар ҳамроҳлик қилишмоқда.

Бугун эрта тонгдан меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлигида Тошкент шаҳрининг марказий кўчалари бўйлаб “Tashkent – bike city” велосайлида иштирок этишди.

“Бугунги кунда соғлом турмуш тарзига риоя қилиш жуда муҳим, айниқса пандемия даврида. Президентимиз томонидан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга доир кўплаб қарорлар қабул қилинмоқда. Шаҳарлар ичида велойўлаклар ташкил этилмоқда. Биз шу каби инфратузилмаларни яратиш билан бирга аҳолимиз ўртасида турли спорт турларини тарғиб қилишимиз лозим. Бу борада велоспорт энг оммавий спорт тури сифатида айни муддаодир, зеро бу ҳам саломатлик, ҳам экология учун фойда бўлади. Бугунги велосайримизда ҳам Осиё велоспорт конфедерацияси президенти қатнашмоқда, кейинчалик бу каби тадбирларимизда таниқли давлат арбоблари, спортчилар ва санъат намоёндалари ҳам қатнашиб, мухлислар орасида велоспортни тарғиб қилса, велосипеддан фойдаланувчилар сони ортиб, шаҳарларимиз янада кўркам кўриниш олади. Фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизни бу каби тадбирларда қатнашишга чорлаб қоламан”, - деди Азиз Абдуҳакимов.

Пойтахтимиздаги “Ҳумо Арена” спорт мажмуасидан старт олган велосайлда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек турли вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари, ёш ва фахрий велоспортчилар, санъаткорлардан иборат жами 100 нафарга яқин юртдошларимиз фаол қатнашди.

Ўз навбатида, бундай тадбирлар ҳамда шаҳар ҳудудида профессионаллар ва ҳаваскорлар иштирокида турли пойгаларнинг ўтказилиши Тошкентнинг “Bike city” халқаро мақомини олиш имкониятини оширади. Қолаверса, юқори давлат бошқаруви органлари ходимлари иштирокида ташкил этилаётган бундай тадбирлар соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш йўлидаги энг яхши воситадир.

Бундан аввал Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги велойўлакларни кўздан кечирганига оид хабар берилган эди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг