UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

23 сен 11:41
Янгиликлар

Тадбирлар

Тошкент шаҳрида "Автомобилсиз кун" нишонланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Жорий йилнинг 22 сентябри Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан жаҳон миқёсида "Автомобилсиз кун" сифатида белгиланган.

Шу куни автотранспорт эгалари автомобиль ва мотоцикллардан фойдаланмасдан, соғлом турмуш тарзини танлаб, режа қилган манзилларига велосипед ёки пиёда боришга ҳаракат қилишади. Бу билан улар ушбу кунда соғлом турмуш тарзига ошно тутиниш баробарида ҳеч бўлмаса бир кунга ҳавони автомобиллардан чиқадиган заҳарли газлардан тозалашга ўз ҳиссаларини қўшишни мақсад қилишади.


Ўзбекистонда ҳам бугун кўплаб юртдошларимиз ўзларининг шахсий автотранспортларидан фойдаланмасдан, пиёда ва велосипедда ҳаракатланиб, бошқа ҳаракат иштирокчиларига ҳам бир кун автомобилсиз юришни, соғлом турмуш тарзини танлашни тавсия қилишмоқда.

Мазкур жараёндан Туризм ва спорт вазирлиги жамоаси ҳам четда қолмади. 22 сентябрь куни вазирлик биносида турли корхона ва ташкилотларнинг ходимлари, қолаверса туризм ва спорт мавзуларини кенг ёритиб келаётган оммавий ахборот воситалари ходимлари жам бўлишди. Улар Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – туризм ва спорт вазири Азиз Абдухакимов бошчилигида #avtomobilsizbirkun челленжи доирасида вазирлик биносидан бошлаб то Эко-парккача бўлган масофани велосипедда босиб ўтишди. Улар пойтахтимизнинг марказий кўчалари бўйлаб қарийб 6 километр масофани босиб ўтган ҳолда юртдошларимиз учун ўзига хос намуна вазифасини ўтаб беришди.


- Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 22 сентябрь Ўзбекистонда “Автомобилсиз кун”, деб белгиланган, - дейди Азиз Абдуҳакимов. - Биз бу санани ўтган йили ҳам кенг нишонлашга ҳаракат қилганмиз. Бу йил эса “Автомобилсиз кун” доирасидаги тадбирларни янада кенг қамровда ташкил этдик. Хусусан, бу йил барча ҳудудларни, ҳаттоки хориждаги дипломатик корпусларимизни ҳам ушбу сана муносабати билан ташкил этилаётган челленжларимизга жалб қилдик. Бизни оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам ҳар томонлама қўллаб-қувватлаган ҳолда #avtomobilsizbirkun челленжида фаол иштирок этишганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишни истардим. Бу жараёнда кўплаб вазирлик ва идоралар, корхона-ташкилотларнинг раҳбар ходимлари “шахсий намуна” тамойили асосида ўз иш жойларига пиёда ёки велосипедда бориб, юртдошларимиз учун намуна кўрсатишганлиги ҳам таҳсинга лойиқ. Ушбу тадбиримизнинг аҳамиятли жиҳатларига эътибор қаратадиган бўлсак, аввало бу экологиямизга жуда ҳам ижобий таъсирини кўрсатади. Шу билан биргаликда “Автомобилсиз кун” аксияси аҳолининг алтернатив транспорт воситаларидан фойдаланиш кўникмасини шакллантиришга ёрдам беради. Ва энг муҳим жиҳатлардан яна бири, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини оммалаштиришда муҳим воситалардан бири бўлиб хизмат қилади.



Велосайр якунида челленж иштирокчилари Эко-парк бўйлаб пиёда сайр қилишди ва бу орқали халқимиз орасида пиёда юриш, унинг инсон саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этишини ҳам кенг тарғиб қилишди.


Тадбирдан олинган суратларни томоша қилинг. 

Муаллиф: Алимурод Мамадаминов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг