UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0

05 мар 09:29
Янгиликлар

Кураш

Тошкент вилояти жамоаси “Кураш маликалари кубогини”ни қўлга киритди

Теглар :  Кураш
Кеча 4 март куни пойтахтимиздаги “Универсал” спорт саройида кураш бўйича хотин - қизлар ўртасида илк бор “Кураш маликалари кубоги” Республика мусобақаси бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 ноябрдаги “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, миллий қадриятларимиздан бўлмиш курашни янада ривожлантириш, жаҳон спорт оламида обрусини юксалтириш, хотин-қизлар ўртасида  курашнинг  оммавийлигини ошириш мақсадида ҳамда 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан ташкил этилди.   

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан бешта вазн тоифасида (48кг., 57 кг., 63 кг., 70 кг., +70 кг.,) 75 нафар курашчи хотин-қизлар жамоавий беллашувларда ғолиблик учун кураш тушишди.

Кураш мухлислари билан тўлиб тошган  “Универсал” спорт саройида  кураш ҳар қачонгидан-да ўзгача тарзда  ўтди.  Жамоаларнинг ғолибликка бўлган зўр иштиёқи туфайли полвон маликаларнинг ҳар бир чиқиши, кураш тушишлари шиддатли тус олди. Куннинг биринчи ярмида мухлислар   жамоаларнинг ярим финалга қадар баҳсларига гувоҳ бўлишди. Ярим финалга Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Тошкент ва Самарқанд вилояти маликалари етиб келишди. Куннинг иккинчи ярмида ярим финал ва финал беллашувлари ўказилди. Ундан аввал эса мусобақанинг тантанали очилиш маросими ташкиллаштирилди. Дастлаб, маросимда сўз олган Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, Миллий Олимпия Қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов,  Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Светлана Ортиқова, Ўзбекистон кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Комил Юсуповлар барчани ушбу илк мусобақа билан  қутлар экан, мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида  жисмоний тарбия ва спортга, миллий спорт турларига, хусусан, миллий курашга  қаратилаётган юксак эътибор ҳақида тўхталиб, барча курашчи - хонимларга омад тилашди. Эл ардоғидаги санъат усталари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлари, жажжи қизалоқларнинг рақс томошалари кўнгилларга завқ-шавқ бағишлади.  

Шундан сўнг яна кураш бошланди. Энди юқорида айтиб ўтилган тўрт жамоа иккига бўлиниб, финал сари бор маҳоратларини ишга солишди. Кураш даврасига дастлаб, Сурхондарё ва Тошкентлик курашчи –маликлар таклиф этилди. Ушбу жамовий курашда сурхондарёлик полвонларнинг қўли баланд келиб, 3:2 ҳисоби билан финалга йўл олди. Иккинчи ярим финалда Самарқанд ва Тошкент вилояти жамоалари тўқнаш келишди. Бу жамоалар ўртасидаги  натижа ҳам 3:2 ҳисоби билан қайд этилди ва  Тошкент вилояти жамоаси финалга кўтарилди. Финал.Ҳал қилувчи беллашувларда Тошкент вилояти курашчилари мусобақага пухта тайёргарлик кўрган шекилли, рақиблари бўлмиш Сурхон жамоасини яна 3:2 натижасига кўра мағлуб этиб, ғолибликни тантана қилишди. Демак, ғолиб ва совриндор жамоаларнинг вакилалари билан танишамиз.

Биринчи ўрин (Тошкент вилояти )

-48 кг. Савринсо Абдуллаева

-57 кг.Зарнигор Раҳмиддинова

-63кг. Маликахон Қаххарова

-70 кг. Мамлакат Султонова

 +70 кг. Фотима Қурбонбоева

Иккинчи ўрин (Сурхондарё вилояти)

-48 кг.Мохинур Мўминова

-57 кг. Ирода Мамашаева

-63 кг. Шоҳиста Назарова

-70 кг. Мингдона Чориева

+70 кг. Юлдуз Мухаммадиева

Учинчи ўрин (Тошкент шаҳри)

48 кг. Зуҳра Ҳаитбоева

-57 кг. Ситора Элмуродова

-63 кг. Севинч Исоқова 

-70 кг. Хожинисо Камолиддинова

+70 кг. Санеайим Эркинбаева

Учинчи ўрин (Самарқанд вилояти)

-48 кг. Жасмина Владимирова

-57 кг. Гулноза Зияева

-63 кг. Машҳура Пардаева 

-70 кг. Сарвиноз Эсонова -70 кг.

+70 кг. Гулмира Исматова

Мусобақалар якунига етгач, кучли учликдан жой олган курашчи маликаларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Фахрли биринчи ўринни эгаллаган Тошкент вилояти жамоасига “Кураш маликалари кубоги”, диплом, медаль ва 50 000 000 (Эллик миллион) сўм пул мукофоти топширилди. Иккинчи ўринни қўлга киритган Сурхондарё  жамоаси диплом, медаль ва 30 000 000 (Ўттиз миллион) сўм мукофоти билан тақдирланишди. Учинчи ўринни банд этган Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилояти жамоаларига диплом, медаль ва 10 000 000 (ўн миллион) сўмдан пул мукофотлари берилди. Бундан ташқари  хотин-қизлар ўртасида турли номинациялар бўйича ҳам ғолиблар   аниқланди.

“Энг моҳир кураш маликаси” – Юлдуз Муҳаммадиева (Сурхондарё)  

“Энг яхши аёл ҳакам” – Севара Деҳқонова (Фарғона) 

“Энг яхши қизлар мураббийси”- Умида Матякубова (Тошкент ш.)

“Энг яхши аёллар мураббийси” – Манзура Турсунова (Сурхондарё) 

“Энг фаол ташкилотчи аёл” – Зулхумор Рўзиева (Тошкент ) 

“Хорижлик кураш фидойиси – Сонг Хенг (Жанубий Корея)

“Курашнинг фидойи санъаткори” – Гулбаҳор Эрқулова (Тошкент)

 Мазкур номинацияларни қўлга киритган хотин –қизлар ҳам ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади      

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг