UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0

20 янв 08:06
Янгиликлар

Тадбирлар

Тошкент вилояти спорт бошқармаси тадбиркорларга давлат-хусусий шериклик асосида бўш ер майдонларини таклиф қилди

Нурафшон шаҳридаги Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент вилояти бўлими биносида вилоят ҳокимининг туризм ва спорт масалалари бўйича ўринбосари С.Низамов ҳамда вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи К.Адиловлар иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда бошқарма тасарруфидаги барча туман(шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар иштирок этди.

Йиғилишда сўзга чиққан Тошкент вилояти ҳокимининг туризм ва спорт масалалари бўйича ўринбосари Сайфиддин Низамов Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонда белгиланган топшириқлар ижроси доирасида ҳар бир туман(шаҳар)да ташкил этилган Streetball, Wоrkout майдончалари ҳамда «Саломатлик йўлакчалари» бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтди. Спорт майдончаларини қуриш борасида сусткашликка йўл қўяётган туман(шаҳар)лар жисмоний тарбия ва спорт бўлимларига тегишли тавсиялар берилди.

Сўнгра Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи К.Адилов ҳам сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги «Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги Қарорида белгилаб берилган топшириқлар ижросига алоҳида тўхталиб, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ҳудудидаги бўш ётган ер майдонлари тадбиркорларга белгиланган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида берилишини маълум қилди. Ушбу ўзаро манфаатли битим аввало спортни ривожлантиришга ҳисса қўшиши лозимлиги таъкидланди.

Шу ернинг ўзида К.Адилов Тошкент вилоятида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш мақсадида барча тадбиркорларга Мурожаатнома йўллади. Эътиборлиси, йиғилиш якунида 7 нафар тадбиркор Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли бўш ер майдонларидан давлат-хусусий шериклик асосида фойдаланиш таклиф билан чиқишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг