UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

20 авг 20:20
Янгиликлар

Бошқалар, Болалар спорти

Тошкент вилоятида сендвич панелли спорт мажмуи қуриб битказилди. У қандай кўринишда? (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Тошкент вилоятининг Тошкент туманида сендвич панелидан «Универсал спорт мажмуи» қуриб битказилди.

Республикада охирги йилларда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, имконияти чекланган шахсларнинг жисмоний реабилитацияси учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда мамлакат спортчиларининг халқаро майдонларда  муносиб иштирок этишини таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги дастурига асосан, Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Тошкент тумани Келес йўли К. Ғофуров кўчасида жойлашган болалар-ўсмирлар спорт мактаби филиаллари учун сендвич панеллидан 36х36 ўлчамдаги спорт заллари ҳамда 12х24 ҳажмдаги сунъий футбол майдони 4 миллиард сўмдан ошиқ маблағ ҳисобига қуриб битказилди.

Ушбу янги фойдаланишга топшириладиган универсал спорт залида мини футбол, бокс, бадиий гимнастика, эркин кураш, турон, каратэ, бадминтон спорт турларидан қўшимча тўгараклар ташкил этилади, туман ёшларининг қарийб 600 нафари мунтазам спорт билан шуғулланиши учун имконият яратилади.

Ушбу спорт залида бир пайтнинг ўзида баскетбол, мини футбол, волейбол, гандбол ва бадминтон спорт турлари билан шуғулланиш имконияти мажуд. Бир сўз билан айтганда, янгидан фойдаланишга топширилаётган кўп тармоқли спорт мажмуи Тошкент тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг ўйин турларини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Мажмуадан суратларни томоша қилинг:



ФОТО: Алимурод Мамадаминов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг