UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0

18 янв 14:29
Янгиликлар

Тадбирлар

Тошкент вилоятида «Ватанпарварлик ойлиги» якунланди

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида жойлашган «Миллатлар дўстлиги» маданият саройи очиқ майдонида «Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша...» шиори остида ўтказилган «Ватанпарварлик ойлиги»нинг якуний дастури бўлиб ўтди.

Ватанпарварлик ойлиги акциясида Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган барча Қуролли кучлар тизими бўлинмалари фаол иштирок этди. Чирчиқ олий ҳарбий танк қўмондонлик, муҳандислик билим юрти курсантлари, Мудофаа вазирлиги Махсус бўлинмаси техник намойиши, Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий оркестри, Миллий Гвардия ҳарбий хизматчиларининг кўргазмали чиқишлари шулар жумласидан.

Ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда ҳарбий хизматга бўлган иштиёқни ошириш мақсадида ташкил этилган кўргазмада ёшлар жанговар техника ва қуроллар билан яқиндан танишиб, ҳарбийларнинг шарафли вазифаларига оид қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар.

Шунингдек, тадбир доирасида ташкил этилган ҳарбийлар ҳамда ёшлар орасида ўтказилган шахмат-шашка ва стол тенниси мусобақалари ҳамда санъаткорларнинг куй-қўшиқлари йиғилганларга ўзгача руҳ бағишлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг