UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

28 мар 11:56
Янгиликлар

Тадбирлар

Тошкент вилоятининг спорт инфратузилмасини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбариятидан иборат Республика ишчи гуруҳи вилоятлардаги спорт инфратузилмасини ўрганишда давом этади.

Ушбу масала юзасидан МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов ҳамда вазирлик бўлим бошлиғи Акром Низаметдиновдан Тошкент вилоятида бўлишди. 

Даставвал мутасаддилар Нурафшон шаҳрига ташриф буюриб, вилоятда амалга оширилаётган ишлар сарҳисобига бағишланган йиғилиш ўтказишди. Бунда ҳудудлардаги шароитлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича фикр алмашилди. 

Суҳбат давомида “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг ҳудудий босқичларини юқори савияда ташкил этиш, мусобақаларни шаффоф ва одилона ўтказиш, иштирокчилар учун барча шароитларни яратиш бўйича керакли тавсиялар берилди. 

Қолаверса, тақвим режадан ўрин олган ҳудудий спорт мусобақаларини молиялаштириш ҳолати ва уларни ўтказиш режаси, “edo.ijro.uz” тизимида масъулларга юклатилган топшириқлар ижроси ҳам кўздан кечирилди. 

Йиғилишда соҳадаги фаолиятни рақамлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар танқидий кўриб чиқилиб, иш самарадорлигини ошириш бўйича зарур топшириқлар берилди. 

Шундан сўнг Нурафшон шаҳри ва унинг яқинидаги бир қатор спорт объектлари кўздан кечирилди. Ўрганиш давомида спорт мактабларининг моддий-техник базасини яхшилаш, мураббийлар малакасини ошириш каби устувор масалалар юзасидан вазифалар белгиланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг