UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

14 апр 11:26
Янгиликлар

Волейбол

Тошкент волейбол бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёрланмоқда

Шу йилнинг 20-30 июль кунлари пойтахтимиз волейбол бўйича U-16 ёш тоифасидаги қитъа биринчилигига мезбонлик қилади.

Мазкур мусобақага олиб борилаётган тайёргарлик ишлари билан танишиш учун Осиё волейбол конфедерацияси (AVC) мусобақаларни ташкил қилиш ва назорат қилиш комиссияси директори Эом Хо Жу ҳамда AVC Ижроия қўмитаси аъзоси Ермек Сирлибаев Тошкентга ташриф буюришди.

Даставвал меҳмонлар Ўзбекистон волейбол федерацияси мутасаддилари билан олдиндаги режаларни белгилаб олишди. 

Учрашувда Ўзбекистон волейбол федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Бекмурод Абдуллаев, бош котиб вазифасини бажарувчи Фарҳод Алимов ва федерациянинг бошқа вакиллари қатнашишди. Ўзбекистонлик мутахассислар давлатимизнинг қўллаб-қувватлаши билан ушбу чемпионат юқори савияда ўтказилиши, ҳозирданоқ барча керакли ишлар бошлаб юборилганини маълум қилишди. 

Ўз навбатида, меҳмонлар ҳам Тошкентнинг бу борадаги имкониятини юқори баҳолашди.

Баҳслар “Юнусобод спорт мажмуаси” ҳамда “Универсал” спорт саройида ўтиши режалаштирилган. AVC вакиллари учрашувдан сўнг ушбу объектларни кўздан кечиришди. Ўрганиш ишлари мобайнида хорижлик меҳмонлар терма жамоалар ва бошқа расмийлар учун ажратилган меҳмонхоналар, машғулот майдонларига ҳам ташриф буюришди.

Бўлажак Осиё чемпионатида қуйидаги 15 та давлат иштирок этади: Ўзбекистон, Қозоғистон, Гонконг, Баҳрайн, Ҳиндистон, Таиланд, Австралия, Саудия Арабистони, Эрон, Япония, Хитой, Қувайт, Покистон, Мўғулистон, Хитой Таипейи.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг