UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

29 авг 07:43
Янгиликлар

Шахмат

"Тошкент ёзи" рейтинг турнири якунига етди ФОТОГАЛЕРЕЯ

21-28 август кунлари пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида анъанавий “Тошкент ёзи” рейтинг турнири бўлиб ўтди.

300 нафарга яқин шахмат ихлосмандлари “А” ва “Б” гуруҳларига бўлинган ҳолда ўз маҳоратларини намоён этди.

“А” гуруҳида Акбарали Абдуҳакимов ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан ўрин олди. Кейинги ўринлар Гулдона Ҳакимова (қиз болалар хоҳишига қараб ўғил болалар гуруҳида дона суриши мумкинтаҳририят) ва Ҳадиятилло Мухамедовларга насиб этди.

Фахрийлар ўртасида Иброҳимжон Ҳусаинов, қизлар орасида Руқия Олимова, 12 ёшлилар баҳсида Шаҳзод Исломов, 16 ёшлиларда Шерали Ортиқовлар ғолиб бўлишди.

“Б” гуруҳида 1-ўринга Акром Йўлдошев муносиб топилди. Иккинчи ўринни Баҳовуддин Халилов, 3-ўринни эса Сардор Салоҳиддинов эгаллади. 8 ёшгача бўлган болалар ўртасида Нурислом Абдулаҳатов, 10 ёшгача бўлган болалар орасида эса Самир Муҳамадиев ғолибликни қўлга киритди.

Қизлар ўртасидаги баҳсларда Лазизабону Комилжоновага тенг келадигани топилмади.2-ўрин Холида Муҳаммадиевага, 3-ўрин эса Дилнура Турсунбоевага насиб этди. 8 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Мадина Салимтошева, 10 ёшгача бўлган қизлар ўртасида эса Вера Киселева ғолиб бўлди.

“Тошкент ёзи” анъанавий рейтинг турнирининг ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан таъсис этилган диплом, медаль ва пул мукофотлари билан тақдирланди.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг