UZ

Сўнгги янгиликлар

14:12Шавкат Раҳмонов Хоакин Баклининг "вызов"ига жавоб қайтарди 0 13:51Фомин яккаликда тўхтатилди, жуфтликда эса 1/2 финалга чиқди 0 13:30Шон Стрикленд UFC'ни жиддий танқид остига олди. Бунга сабаб қўлқоплар! 0 13:09"Манчестер Сити" "Реал" юлдузи билан шартнома тузмоқчи 0 12:48Элина Свитолина "Ролан Гаррос" учинчи даврасида 0 12:27Дзюдо бўйича Ўзбекистон кубогида умумжамоа ҳисобида совриндор учлик қандай кўринишда бўлди? 0 12:06Ислам Махачев Конор Макгрегорга "ответ" қилди 0 11:45Ханс-Дитер Флик "Барселона"даги режалари билан ўртоқлашди 0 11:24Конор Ислам Махачевга ташхис қўйди + ФОТО 0 11:03Жокович "Ролан Гаррос" чемпионлик ҳимоясини давом эттирмоқда 0 10:42Бугун Навбаҳор Ҳамидова Олимпиада лицензион турнирида рингга чиқади 0 10:21ЦСКА собиқ футболчиси: "Аббосбек Файзуллаевни 10 миллиондан камига сотмаслик керак!" 0 10:00Нодирбек Якуббоев Aktobe Open 2024 етакчилари сафига қўшилиб олди 0 09:39ХОҚдан жавоб! IBA'га аъзо мамлакатлар Лос-Анжелес 2028 Олимпиадасида иштирок этмайди, жумладан Ўзбекистон ҳам! 0 09:18Ўзбекистонлик боксчи лицензион турнирда Озарбайжон таркибида иштирок этмоқда 0

15 фев 16:29
Янгиликлар

Қиличбозлик

Тошкентда Марказий Осиё қиличбозлик Конфедерацияси I Очиқ чемпионати старт олди

Теглар :  Қиличбозлик
Бугун, 15 февраль куни Гимнастика бўйича Республика болалар-ўсмирлар спорт мактаби мажмуасида Марказий Осиё қиличбозлик Конфедерациясининг кадетлар ва ўсмирлар ўртасидаги I Очиқ чемпионати бошланди.

Мусобақада Конфедерацияга аъзо мамлакат қиличбозлари – Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Афғонистон вакиллари иштирок этишмоқда. Беллашувлар олдидан турнирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Конфедерацияга аъзо мамлакатларнинг қиличбозлик федерациялари раҳбарлари, Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда МОҚ мутасаддилари, Тошкент шаҳри ҳокимияти вакиллари иштирок этишди.

Маросим давомида иштирокчи мамлакатлар маданиятига оид видеоролик намойиш этилди, шунингдек миллий рақслар ижро этилди. Эстрада хонандалари ўз чиқишлари билан йиғилганларни хушнуд этишди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов сўзга чиқар экан, ушбу мусобақа кучли қиличбозларни кашф этиб бериши ҳақида гапирди.

«Юртимиз яна бир маротаба муҳим мусобақага мезбонлик қилмоқда. Спортга, ҳусусан қиличбозликка кўрсатилаётган бундай эътибор келажакда албатта ўз самарасини беради. Ана шундай турнирлар орқали минтақамизда кучли қиличбозлар кашф этилади деб умид қиламиз», – деди Жасур Матчанов.

Маросимга ташриф буюрган бошқа мартабали меҳмонлар ҳам ўзларининг самимий тилакларини билдириб ўтишди. Шундан сўнг Ватанимиз мадҳияси янгради ва мусобақа расман очиқ деб эълон қилинди.

Маълумот учун, мусобақа қиличбозликнинг ҳар уччала йўналишида ташкил этилмоқда. Турнир 17 февраль куни якунланади. Баҳслар соат 10:00 да старт олади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг