UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0

16 май 07:26
Янгиликлар

Тадбирлар

Тошкентда “Мен ғолиб” шиори остида югуриш марафони ўтказилди

Пойтахтимиздаги “Ғалаба боғи” ҳудудида “Мен ғолиб” шиори остида югуриш марафони бўлиб ўтди.

Эрта тонгдан пойтахтимизнинг Олмазор туманида жойлашган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасига Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Президент Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари, Қуролли кучлар фахрийлари ҳамда турли вазирликлар ва ташкилотлардан келган меҳмонлар ва спортга бефарқ бўлмаган кўнгилли фуқаролар жамланди.

“Ғалаба боғи” ҳудудида “Мен ғолиб” шиори остида югуриш марафонига старт берилди. Унда иштирок этган марафон қатнашчилари Қорақамиш, Кичик халқа йўли, Сағбон, Олтинсой, Дилсарой кўчалари орқали “Ғалаба боғи”даги финишга етиб келишди.

Мазкур марафон фуқаролар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларни эртанги кунга бўлган ишончини яна-да мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.

“Мен ғолиб” шиори остидаги марафонда юрт посбонлари Ватанимиз байроғини баланд кўтариб, белгиланган масофани босиб ўтишди. Бу эса пойтахт кўчаларига байрамона кайфиятни олиб кирди, десак муболаға бўлмайди.

Ҳарбий хизматчилар ўртасидаги марафонда 1-ўринга Мудофаа вазирлиги шарафини ҳимоя қилган Марказий ҳарбий округи ҳарбий хизматчиси, лейтенант Нуриддин Раҳматов сазовор бўлди. 2-ўрин эса Давлат хавфсизлик хизмати вакилига насиб этган бўлса, 3-ўринни ҳам Мудофаа вазирлиги жамоаси вакили қўлга киритди.

Жисмоний имконият, куч ва ироданинг мустаҳкамлигини синовдан ўтказиш имконини берган марафонда олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари орасидан ҳам ғолиблар аниқланди. Унга кўра 3-ўрин Ички ишлар академияси, 2-ўрин Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ҳамда 1-ўрин Қуролли кучлар академияси шарафини ҳимоя қилган курсантларга насиб этди.

Умумжамоа ҳисобида 3-ўринни Президент Давлат хавфсизлик хизмати жамоаси эгаллади. 2-ўринни Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари қўлга киритишган бўлса, марафоннинг мутлақ ғолиби сифатида Мудофаа вазирлиги жамоаси эътироф этилди. 

Марафон сўнгида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан медал, кубок ҳамда эсталик совғалари билан тақдирланишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг