UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0

26 май 08:19
Янгиликлар

Велоспорт

Тошкентда “Мўйноққа мадад” веломарафони ўтказилди

Айни кунларда Республикамиз бўйлаб “Мўйноққа мадад” шиори остида турли тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

 Бугун пойтахтимиздаги марказий кўчаларда ушбу шиор остида веломарафон ташкил этилди.

“Ҳумо арена” муз саройининг олдида старт олган мусобақа Тошкентнинг чиройли ва эътиборли кўчалари бўйлаб йўналиш олди. Бу эса шаҳримиз аҳолиси орасида соғлом турмуш тарзини яна-да кенг тарғиб қилиш, ёшларни спортга жалб этиш йўлидаги муҳим тадбирлардан бири бўлди. Аҳамиятлиси, унда яқинда тузилган пара-велоспорт бўйича терма жамоамиз вакиллари ҳам иштирок этишди.

Экологик хайрия марафонининг очилиш маросимида МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари Аваз Каримов, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши ижроия қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродов, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси мутасаддилари иштирок этишди. Тадбирда сўз олган вакиллар ҳукуматимиз бошчилигида соғлом турмуш тарзи тарғиботига қаратилаётган эътибор, айниқса, Оролбўйи ҳудудида экологик мувозанатни тиклаш каби йўналишларда олиб борилаётган ислоҳотларга урғу бериб ўтишди.

Мазкур лойиҳа 21-май куни юртимизнинг энг чекка шарқий ҳудуди, Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида старт олган бўлиб, Мўйноқ шаҳрида якунланади. Ундан тушган хайрия пуллари Мўйноқнинг ирригация тизимларини яхшилаш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш каби муаммоларини ҳал этишга йўналтирилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг