UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

22 мар 08:57
Янгиликлар

Қиличбозлик

Тошкентда Олимпиада учун лицензион мусобақа ўтказилади: Қиличбозларимиз турнирга қизғин ҳозирлик кўришмоқда

Теглар :  Қиличбозлик
24-26 апрель кунлари пойтахтимизда қиличбозлик бўйича Осиё-Океания қитъаси учун Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи лицензион турнир бўлиб ўтади.

Қиличбозларимиз ҳозирда ушбу мусобақага қизғин ҳозирлик кўришмоқда.

Жумладан, сабля бўйича терма жамоамиз Венгриядаги Жаҳон кубогидан кейин Грузияда яна бир ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Йиғин доирасида кеча ва бугун Грузия, Бразилия ва Ўзбекистон терма жамоаларида ўртоқлик турнири ташкил қилинди. Аҳамиятлиси, унда яккалик беллашувларида Зайнаб Дайибекова барча рақибларини мағлубиятга учратиб, биринчи ўринни қўлга киритди. Жамоавий беллашувда ҳам қизларимиз рақибаларидан устун эканликларини амалда исботлашди.

Шпагачиларимиз эса Қозон шаҳрида ташкил этилаётган Жаҳон кубогида иштирок этишди. Дунёнинг энг кучли қиличбозлари қатнашаётган мазкур турнирда ҳозирда кучли 32 лик шаклланиб улгурди. Афсуски, вакилларимиз ушбу босқичга чиқа олишмади ва энди бор эътиборларини Тошкентда ўтажак йиғинга қаратишади.

Рапирачиларимиз эса Беларусь йиғинидан сўнг Истанбулда бўлиб туришибди. Асосан ёшлардан иборат жамоамиз келаси ой бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига ҳозирлик кўрмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг