UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0

03 сен 10:53
Янгиликлар

Енгил атлетика, Бошқалар

Тошкентда ўтган "Янги нафас" югуриш мусобақасидан ёрқин ФОТОРЕПОРТАЖ

Теглар :  Янги нафас
Бугун, 3 сентябрь куни энг улуғ ва энг азиз байрамимиз Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.

“Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси мамлакатимизнинг Тошкент, Нурафшон, Гулистон, Андижон, Наманган, Фарғона, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Қоровулбозор, Термиз, Қарши, Ғузор, Хива ва Нукус шаҳарларида ташкил этилди.

Югуриш масофалари пойтахтда 3 ва 10 километр, қолган шаҳарларда эса 3 километрлик битта масофа этиб белгиланди. “Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз!” шиори остида ўтказилган “Янги нафас” марафонида 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган иштирокчилар  қатнашди.

Республика бўйлаб 100 мингга яқин ҳаваскор югурувчилар ушбу оммавий спорт мусобақасида иўтирок этди. Тошкент шаҳрида "Ҳумо Арена" спорт майдони ўтказилган оммавий югуриш мусобақасига 7000 дан зиёд иштирокчи қўшилди, улар орасида Тошкентнинг 50 та олийгоҳидан 3000 га яқин талаба ҳам қатнашди.

Тадбир ташкилотчилари – Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, иштирокчи шаҳарларнинг ҳокимликлари, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ҳамда Енгил атлетика федерацияси.

Тошкентдаги оммавий югуриш мусобақасининг дастурига 3 км ва 10 км масофалик иккита дистанця киритилди. Қолган шаҳарларда "Янги Нафас" спорт ҳаракатининг ягона рамзий масофаси 3 км ни ташкил қилди. Шунингдек, 30 та чет эл давлатидан вакиллар ҳам ушбу кенг кўламли спорт байрамига қўшилди. 

Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон спорт югуриш клубларидан қарийб 400 нафар иштирокчи "Янги Нафас" оммавий югуриш мусобақасини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташриф буюрдилар. "Янги Нафас" ғолиблари учун ташкилотчилар томонидан пуллик мукофот фонди ва оммавий югуриш мусобақасининг рамзи туширилган эсдалик совғалари ажратилди.

Мусобақа етакчиларини тантанали тақдирлаш учун "Миллий Боғ"да махсус тантанали оқшом ташкил этилди.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг