UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0

10 фев 16:03
Янгиликлар

Қиличбозлик

Тошкентда қиличбозлик бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилди

Теглар :  Қиличбозлик
Пойтахтимизда қиличбозлик бўйича мусобақа бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси ҳамкорлигида спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2020 йил учун республика календарь режасига мувофиқ 2020 йил 10–14 февраль кунлари қиличбозликнинг барча (шпага, рапира, сабля) йўналишлари бўйича (2000-2002 й.т. ва 2003-2006 йилларда туғилган) кадетлар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон Чемпионати доирасидаги мусобақаларга старт берилди. 

Мазкур турнирда спортчилар жамоавий бахсларда кураш олиб борадилар. Бугун, 10 февраль куни 2000-2002 йилларда туғилган ўсмир-спортчилар орасида шпага йўналишидаги ҳамда куннинг иккинчи ярмида 2003-2006 йилларда туғилган спортчи (кадет)лар орасида рапира йўналишида мусобақалар бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, ўсмирлар ва кадетлар орасида жорий йилнинг январь ойида бўлиб ўтган қиличбозлик бўйича Республика Чемпионатида спортчилар яккалик бахсида ўзаро куч синашган эди.

Мазкур чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёш спортчилари иштирок этади.

Ушбу турнирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад:

- қиличбозлик спортини кенг тарғиб қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида оммавий спортнинг ривожланишига муносиб ҳисса қўшиш;

- қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси учун муносиб ўриндошларни саралаб олиш ва иқтидорли спортчиларни аниқлаш;

- қиличбозларнинг ўзаро баҳс олиб бориш спорт маҳоратларини ошириш;

- спортчилар орасида ўзаро дўстона муносабатлар ўрнатиш ва мустаҳкамлаш ва бошқалар.

Мусобақалар Тошкентдаги “Пахтакор” қиличбозлик спорт залида бўлиб ўтмоқда. 

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси барча оммавий ахборот воситалари вакилларини ушбу турнирни кенг ёритишга таклиф этади.

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг