UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0

21 июл 08:25
Янгиликлар

Шахмат

Тошкентда шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасидаги Осиё чемпионати якунланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Пойтахтимиз 13-20 июль кунлари шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилди.

Кеча Осиё чемпионатининг сўнгги куни - Халқаро шахмат байрамида маҳоратли шахматчилар блиц йўналиши бўйича куч синашдилар. Куннинг иккинчи ярмида эса Осиё чемпионатининг ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди.

Шахматнинг рапид, блиц ва стандарт йўналишларида иштирок этган Умида Омонова, Нилуфархон Имомқўзиева, Малика Норқулова, Гулдона Каримова, Зилола Актамова, Малика Жумаева, Дилноза Нуруллаева, Асроржон Омонов, Эъзозбек Маҳмудов, Лазизбек Шавкатов каби ёш шахматчиларимиз ўз гуруҳларида олтин медалга сазовор бўлишди.

Руқия Олимова, Мумтозбегим Собирова, Акобирхон Сайдалиев, Саъдулло Азизов, Шаҳзод Исломов, Шоҳжаҳон Сиддиқов, Акобирхон Сайдалиев, Исломбек Холмаматов, Икромжон Халилов эса чемпионатда 2-ўринни эгаллади.

Мадинабону Халилова, Эъзозахон Ҳасанова, Севинч Давлатова, Нилуфар Маҳмудова, Лилия Белая, Шаҳромбек Каримов, Абдулқодир Баҳодиров, Раҳмонали Неъматжонов, Жавоҳир Бозоров, Акбарали Абдуҳакимов, Шаҳзод Исломов, Иброҳим Жуманазаров, Жамшидбек Айтимбетов, Акбар Ёқуббоев каби спортчиларимиз эса бронза медалига сазовор бўлишди.

Умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Ҳиндистон, 2-ўринни Ўзбекистон ва 3-ўринни Мўғулистон эгаллади. Медаллар жамғариш бўйича эса ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан ўрин эгалладик. Кейинги ўринлар Мўғулистон ҳамда ҳиндистонлик шахматчиларга насиб этди.

Тақдирлаш маросимида Осиё ҳамда мамлакатимиз шахмат федерацияси, ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги мутасаддилари, меҳмонлар, ота-оналар, шахмат ишқибозлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг