UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

07 окт 12:14
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Тошкентда слаломда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилди

Бўзсувда слаломда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда.

Тошкент шаҳридаги Бўзсув каналида Туризм ва спорт вазирлигининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2021 йил учун Республика календар режасига мувофиқ, спортнинг слаломда эшкак эшиш тури бўйича 2001-2004 йилда туғилган ёшлар ҳамда 2005 йилда туғилганлар ва ундан кичик ёшли спортчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди. Мусобақа 10 октябрга қадар давом этади.

Слаломда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон чемпионатида мамлакатимизнинг 6та ҳудудидан спортчилар иштирок этишмоқда. Булар – Андижон вилоятидан 17 нафар, Фарғонадан 55 нафар, Намангандан 50 нафар, Самарқанддан 35 нафар, Тошкент вилоятидан 15 нафар ҳамда мусобақа мезбони Тошкент шаҳридан 62 нафар, жами 234 нафар иштирокчи Ўзбекистон чемпионлиги учун баҳс олиб боришяпти.

Чемпионат якунида Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоасига муносиб номзодлар саралаб олинади ва улар терма жамоа таркибида келгуси йил бўладиган нуфузли халқаро мусобақаларга тайёргарликни давом эттиришади.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг