UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0

03 ноя 17:36
Янгиликлар

Бокс/ММА, Тадбирлар

Тошкентда Хавьер Мендес иштирокида яна бир тадбир ўтказилди, у бу сафар ҳам Хабиб мавзусига тўхталди ФОТОРЕПОРТАЖ

Теглар :  UFCМендес
Хабар берганимиздек, шу кунларда афсонавий ММА мураббийи Хавьер Мендес пойтахтимизда меҳмон бўлиб турибди.

Мендес беш нафар UFC чемпионини тайёрлаган дунёдаги ягона мураббий ҳисобланади. Шогирдлари орасида фаолиятини мағлубият нималигини билмай якунлаган Хабаб Нурмагомедовни алоҳида таъкидлаш жоиз. Доғистонлик чемпионнинг оламшумул натижаларида Мендеснинг меҳнати беқиёс. 

Бугун исм-шарифи катта харфлар билан ёзиладиган мураббий Ўзбекистон дзюдо федерациясида меҳмон бўлди. Меҳмонни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти, дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, терма жамоа бош мураббийи Илиас Илиадис кутиб олди. Мендес Илиасни яқиндан танишини, унинг бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Токио Олимпиадасида муносиб иштирок этишига ишонишини урғулади.    

"Натижага эришиш осон эмас. Айниқса, тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси ҳисобланган Олимпиадада. Бу тоғнинг энг юқори чўққисига чиқиш билан баробар. Сизлар ҳозир шу машаққатли йўлнинг ярмидан кўпини босиб ўтдинглар. Ҳаммаси ўзингизга боғлиқ. Иштиёқ билан ҳаракат қилсангиз, кўзланган маррага етиб борасиз. Акс ҳолда шунча ҳаракат бесамар кетади. Сизларга Хабибнинг охирги жангини мисол қилиб келтираман. У Жастин Гэтжига қарши жангга уч ҳафта қолганида оёғини синдириб олганди. Биз унга жангни қолдириш таклифини бердик. Хабиб эса буни кескин рад этди. Фаолиятидаги энг муҳим жангга тайёргарлик жараёнида оёғи сингани билан руҳи синиб қолмаганини айтди. Руҳий тайёргарлик ғалабанинг асосий омили бўлиб, уни ҳар бир спортчи ўзида шакллантириши керак. Хабибдан нима кам жойинглар бор? Шу саволни ҳар бирингиз ўзингизга албатта беринг. Сиз ўзгаришингиз керак. Шунда натижа ҳам бўлади. Фурсатдан фойдаланиб, сизларга олдинда турган муҳим мусобақаларда ғалаба ва омад ёр бўлишини тилайман", - деди Мендес. 

Шундан сўнг Хавьер Мендес ўзи учун совға қилинган киманода маҳорат сабоқларини намойиш этди. Дзюдочилар машғулот сўнггида таниқли мураббий билан суратга тушишди. Федерация томонидан меҳмонга эсдалик cовғалари топширилди.    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг