UZ

Сўнгги янгиликлар

14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0

07 сен 17:40
Янгиликлар

Ўқ отиш

Тошкентда ХОҚнинг “Олимпия бирдамлиги” дастури асосида ўқ отиш спорти мураббийлари учун ўқув-техник семинари иш бошлади

Теглар :  Ўқ отиш
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) Ўзбекистон ўқ отиш федерацияси билан ҳамкорликда спортнинг ушбу тури мураббийлари учун ўқув-техник семинарини бошлади.

Мазкур семинар Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ)нинг “Олимпия бирдамлиги” дастури асосида ўтказилмоқда. 

Пойтахтимиздаги “Grand Atlas” меҳмонхонасида ташкил этилаётган семинарни олиб бориш учун Ҳиндистон ва Норвегиялик халқаро экспертлар Сонал Рамендра ва Лейф Стейнар Ролландлар таклиф этилишган. 

Семинар дастури замонавий босқичда юқори тоифадаги спортчиларни тайёрлаш масаласида назарий машғулотлар билан биргаликда, мураббийларнинг профессионал малакасини халқаро талаблар даражасида ошириш масалаларини ҳам қамраб олади. Ўқув-техник курслари давомида мураббийлар шунингдек, мерганлар билан ишлаш масаласида янги кўникмаларга эга бўлиш, назарий билим ва даражаларини ошириш имконига эга бўлишади. 

Республикамизнинг турли ҳудудлари ва пойтахтимиз Тошкентдан 40 нафар мураббий мазкур семинарда иштирок этмоқда. Семинар қатнашчиларининг ҳар бири методик қўлланмалар билан таъминланишди. 

Сир эмаски, ўқ отиш спорти Ўзбекистонда оммавийлашиб келаётган спорт турларидан ҳисобланади. Юртимиз Мустақилликка эришгач, сўнгги 26 йил давомида спортчиларимиз бир қатор йирик халқаро турнирлар ва нуфузли мусобақаларда ижобий натижаларга эришиб келмоқдалар. Семинар давомида орттирилган тажриба ва кўникмалар ўқ отиш спортининг мамлакатимизда янада ривожланиши ва ташкил этиладиган мусобақаларнинг савияси ошишига туртки бўлади. 

Семинарнинг тантанали ёпилиш маросими 2017 йилнинг 11 сентябрь куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси биносида бўлиб ўтади. Унда семинарнинг фаол тингловчиларига Халқаро олимпия қўмитаси Президенти Томас Бахнинг имзоси билан махсус Сертификатлар топширилади. Таъкидлаш лозимки, мазкур семинарнинг ўтказилиши мамлакатимизда ўқ отиш спортининг жадал суратлар билан ривожланишида муҳим аҳамият касб этади. 

Маълумот учун, Миллий олимпия қўмитаси 1997 йилдан бери спорт кадрлари малакасини ошириш йўлида шу каби семинарларни ўтказиб келмоқда. Ортда қолган давр мобайнида МОҚ Халқаро олимпия қўмитаси ёрдамида бадиий ва спорт гимнастикаси, қиличбозлик, баскетбол, спорт курашлари, таэквондо, дзюдо, енгил атлетика, сузиш, волейбол, от спорти, фигурали учиш ва бошқа спорт турлари мутахассислари учун 40 дан зиёд ўқув курслари ташкил этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг