UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0

22 авг 08:48
Янгиликлар

Ўқ отиш

Тошкентда замонавий ўқ отиш ўқув-машғулотлар базаси очилди

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги спорт марказининг замонавий ўқ отиш ўқув-машғулотлар базасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳолининг барча қатламлари орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, қолаверса, халқаро майдонларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган спортчилар учун барча шарт-шароитларни яратишга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Бу жараёнда спортнинг Олимпия турларини ривожлантириш энг устувор вазифалардан бири бўлиб, кеча Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги спорт марказининг замонавий ўқ отиш ўқув-машғулотлар базасининг очилиши ушбу спорт тури ривожида янги босқични бошлаб беради, десак муболаға бўлмайди.

Айни пайтда мамлакатимизда ўқ отиш спорти билан 3 700 нафарга яқин ўғил-қиз мунтазам шуғулланиб келишмоқда, шундан 800 нафарга яқини хотин-қизлардир. Уларга 136 нафар тренер ўқ отиш спорти сир-асрорларини ўргатиб келаётган бўлса, юртимизда мавжуд ТИРлар, яъни ўқ отиш мажмуалари 122 тани ташкил қилади.

Мамлакат терма жамоаси таркибига ўқ отиш спортидан 48 нафар спортчи таклиф этилаётган бўлса, шундан 10 нафари Мудофаа вазирлиги спорт маркази аъзолари саналади.

Шуни таъкидлаш керак, ҳамюртларимиз ўқ отиш спорти бўйича мунтазам тарзда қитъа ва жаҳон чемпионатлари, Осиё ва Олимпия ўйинларида муносиб иштирок этиб келишмоқда. Олимпия ўйинлари совриндори, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Рустам Ямбулатов, Осиё ўйинлари ва жаҳон кубоги сингари нуфузли мусобақалар совриндори Дилшод Мухторов, Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўтказилган II ўсмирлар ёзги Олимпия ўйинлари ғолиби Владимир Свешников, Осиё ва жаҳон чемпионатлари совриндори Сервер Ибрагимов каби спортчиларни бугун Ўзбекистондан ташқариларда ҳам яхши билишади.

Қувонарлиси, Рио-2016 Паралимпия ўйинлари кумуш медали совриндори Сервер Ибрагимов Токиода бўладиган Паралимпия ўйинлари йўлланмасини ҳам қўлга киритди. Бу эса юртимизда ўқ отиш спорти яхши ривожлангани ва ўз анъаналарига эга эканлигини англатади.

Кеча пойтахтимизда Мудофаа вазирлиги спорт мажмуасига қарашли ўқ отиш спорти ўқув-машғулотлар базаси тантанали очилди. Унда Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, Мудофаа вазирлиги спорт марказининг номдор спортчилари, Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси вакиллари ҳамда спорт фахрийлари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан Р.Эрматов спортчи учун энг аввало спорт инфратузилмаси ҳамда замонавий спорт инвентарлари, қолаверса малакали тренерлар кераклигини таъкидлаб, бу борада бугун фойдаланишга топширилган ўқ отиш спорти ўқув-машғулотлар базасида яратилган шароитлар ва мавжуд ўқ отиш қуроллари халқаро талабларга жавоб бериши, мураббийларнинг салоҳияти юқори эканлиги тез орада ушбу спорт тури ривожида ўз самараларини беришини айтиб ўтди. Бу борада Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ўз томонидан барча ёрдамни беришга тайёрлигини ҳам билдирди.

Тадбир якунида мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ мутахассислар Мудофаа вазирлиги томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг