UZ

Сўнгги янгиликлар

16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0

20 мар 16:49
Янгиликлар

Кураш

Тойлоқда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди

Теглар :  Белбоғли кураш
17 -19 март кунлари Тойлоқ олимпия ва паралимпия захиралари коллежида белбоғли кураш бўйича 2004-2005 йилда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси  Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик – тақвим режасидаги жорий йилнинг илк мамлакат чемпионати баҳсларида  Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 300 нафарга яқин  ёш полвонлар ғолиблик учун кураш тушишди. 

Юқори савияда ташкил этилган  мусобақада ўғил болалар белбоғли курашнинг эркин ва классик  йўналишида 11 та вазн тоифасида, қизлар эркин йўналишида 7 та вазн тоифасида куч синашишди. Мазкур чемпионат баҳсларида қуйдаги спортчилар фахрли биринчи ўринни эгаллаб, чемпион деган номга сазовор бўлишди.

Ўғил болалар (белбоғли кураш йўналиш)

42 кг. Қосимжон Худойбердиев (Сирдарё)

46 кг. Акмалжон Собиржонов (Андижон)

50 кг. Тоҳиржон Ҳабибуллаев (Наманган)

55 кг. Муслимбек Ўктамжонов (Тошкент)

60 кг. Муҳаммадрасул Муҳаммаджонов (Тошкент)

65 кг. Жаҳонгир Эшқўзиев (Сирдарё)

71 кг. Илёсбек Сотиболдиев (Фарғона)

77 кг. Самандар Анваров (Фарғона)

83 кг. Ҳусан Умарбоев (Тошкент в.)

90 кг. Жавоҳир Келдиёров (Самарқанд)

+90 кг. Муҳаммадаюбхон Қўзиев (Андижон)


Қизлар (эркин йўналиш)

44 кг. Райҳона Ортиқбоева (Наманган)

48 кг. Феруза Собирова (Наманган)

52 кг. Азизабегим Нажимова (Самарқанд)

57 кг. Муслима  Аҳмедова (Тошкент в.)

63 кг. Нилуфар Абинова (Қорақалпоғистон)

70 кг. Мадинабону Қахрамонова (Андижон)

+70 кг. Лаззат Толипбергенова (Қорақалпоғистон)


Ўғил болалар (эркин йўналиш)

42 кг. Самандар Бурхонов (Жиззах)

46 кг. Изатилла Жуманов (Фарғона)

50 кг. Беҳруз Абдураҳмонов (Навоий)

55 кг. Асадбек Эргашалиев (Фарғона)

60 кг. Асомиддин Зокиржонов (Наманган)

65 кг. Диёрбек Полвонбоев (Фарғона)

71 кг. Орзубек Омонов  (Самарқанд)

77 кг. Ҳусан Абдуллаев (Сирдарё)

83 кг. Иномжон Янгибоев (Фарғона)

90 кг. Анвар Хўжамуродов (Наманган)

+90 кг. Тошпўлат Асатов (Бухоро)

Беллашувлар якунига етгач, кучли учликдан жой олган ёш полвонлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.  

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг