UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0

18 мар 13:02
Янгиликлар

Кураш

Тойлоқда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда

Теглар :  Белбоғли кураш
Бугун, 18 март куни Тойлоқдаги олимпия ва паралимпия захиралари коллежида белбоғли кураш бўйича 2004-2005 йилда туғилган ўғил йигит-қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Ўзбекистон Республикаси  Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик тақвим режасидаги жорий йилнинг илк мамлакат чемпионати баҳсларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 300 нафарга яқин ёш полвонлар ғолиблик учун кураш тушишмоқда. Мазкур чемпионат баҳсларида дастлаб, мусобақанинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Маросимда Самарқанд вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси масъул ходимлари, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, Осиё белбоғли кураш конфедерацияси раиси Мўминхўжа Муратов, федерация бош котиби Абдихалил Маликов,  белбоғли кураш бўйича Самарқанд вилояти ижрочи директори Баҳодир Бердиқулов, Тойлоқ олимпия ва паралимпия захиралари коллежи директори Ўткир Қурбоновлар иштирок этиб, ёш полвонларни қутлашди ва уларга мусобақаларда омад тилашди.   



Ушбу чемпионатда ўғил болалар белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида 11 та вазн тоифасида, қизлар эса эркин йўналишда 7 та вазн тоифасида ғолиблик учун кураш тушишмоқда.

Беллашувлар якунига етгач, кучли учликдан жой олган полвонлар билан танишишингиз мумкин. Мусобақа 20 мартга қадар давом этади.    

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг