UZ

Сўнгги янгиликлар

09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0

03 июл 11:36
Янгиликлар

Болалар спорти

Тойлоқда тарбияланаётган чемпионлар

Аҳолининг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга ва соғлом турмуш тарзи сари йўналтириш, жисмонан соғлом фарзандлар сафини кенгайтириш ва тарбиялаш, халқаро спорт майдонларида муносиб издошларни етиштиришда спорт соҳасидаги муассасаларнинг ўрни беқиёс.

Тойлоқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида таълим-тарбия олаётган спортчи-ўқувчиларнинг ҳам ягона мақсадлари ўзлари танлаган спорт турлари орқали чемпионлик чўққиларини забт этишдир.

Айни пайтда мактаб-интернатда спортнинг академик эшкак эшиш, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, слаломда эшкак эшиш, дзюдо, ватерполо, футбол, эркин кураш, юнон-рум кураши, волейбол, оғир атлетика, таэквондо, бокс, велоспорт, кураш, белбоғли кураш, турон турлари бўйича машғулотларга зўр бераётган тарбияланувчилар миллий ва халқаро мусобақаларда совриндорлар қаторидан жой олиб, медаллар шодасига эга бўлаётгани бор гап. 

Хусусан, самбо билан ошно бўлган ўттиз нафар болаларнинг ҳам ютуқлари эътирофга сазовор. Самбо бўйича ўтган йили мамлакат миқёсида ўтказилган турнир ва чемпионатларда Темур Бердиев, Оятулло Ашуров, Суннат Болтаев, Бектош Назаров, Темур Бердиев, Рўзибой Эгамов, Ҳасан Хуррамов, Мангуберди Аҳмедов каби ўқувчилар шоҳсупадан жой олиб, кўплаб олтин ва кумуш медалларни қўлга киритишган. 

Жорий йилнинг яқин тўрт-беш ойи давомида эришган натижаларидан мураббийларининг кўнгли тўқ. Мисол тариқасида таъкидлайдиган бўлсак, шогирдлар томонидан январ ойида Самарқанд вилоят очиқ биринчилигида бешта олтин, учта бронза, Нукус шаҳри мезбонлик қилган катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида биттадан олтин ва кумуш, иккита бронза, март ойида Тошкент шаҳрида ўсмирлар ва қизлар (1999-2000 йилларда туғилганлар) ўртасида ўтган мамлакат чемпионатида учта олтин, иккита кумуш ва битта бронза, апрель ойида Хоразм вилоятида 2001-2002 йилларда туғилган ўмирлар ва қизлар ўртасида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида учта бронза медаль, май ойида Фарғонада ўтган кичик ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида биттадан олтин, кумуш ва бронза медаллари қўлга киритилган. 

Демакки, ҳар бир ўтказилаётган мусобақадан совринсиз қайтмаётган самобочилар режага мувофиқ йил давомида ўтадиган беллашувлардан медаллар олмай қайтмаслиги аниқ. 

Албатта, шу ўринда спортчининг спортга илк бор кириб келишидан тортиб, шон-шуҳрат пилла поясига етгунига қадар етаклаётган устоз-мураббийиларнинг машаққатли меҳнати алоҳида таҳсинга сазовор. 

Мактаб-интернатда самбо бўйича бош мураббий “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи” унвони соҳиби, халқаро тоифадаги спорт устаси Шавкат Жўраевни танимаган, билмаган самбо мухлислари бўлмаса керак. 

-52 кг. вазн тоифасида уч карра жаҳон чемпиони, саккиз карра Осиё чемпиони, йигирма марталаб Ўзбекистон чемпиони бўлган, ўнлаб, юзлаб республика, Осиё ва жаҳон чемпионлари ва совриндорларни тарбиялаб, уларга муваффақият қозониш сирларини ўргатган, ҳамон ёшларга самбо сирларини ўргатиб келаётган ушбу тиниб-тинчимас, камтар ва вазмин, изласангиз фақат самбо залидан, шогирдлари қуршовида кўринадиган Шавкат Жўраев бошчилигида спорт устаси Ҳайдар Рауфов, жаҳон чемпиони Саттор Эргашев, халқаро тоифадаги спорт устаси, кураш бўйича икки карра жаҳон чемпиони, самбо бўйича уч карра Осиё чемпиони, ёпиқ иншоотларда ўказилган Осиё ўйинларининг учинчи ўрин соҳибаси (самбо), белбоғли кураш, кураш, эркин кураш, турон якка кураши сингари турлар бўйича спорт устаси Гулмира Исматовалар учун болаларга машғулот ўтиш завқ-шавқ бағишлайди.

Шогирдлари мусобақалардан медаллар шодаси билан қайтишганида қилган меҳнатлари зойи кетмаётганидан илҳомланиб, яна қайта машғулотларга шўнғиб кетганини сезмай ҳам қолишади. Мактаб-интернатда етарлича шарт-шароитларда болаларга устозлик қилаётган мураббийлар ўз олдиларига бир қатор мақсадлар қўйишган. 

Мақсад-муддаолари эса - сентябрь ойида Ҳиндистон давлатида ўтадиган Осиё чемпионати ҳамда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида шогирдларининг иштирокида шода-шода медалларни қўлга киритиб, юрт байроғини энг баланд ҳилпираши, мадҳиямиз садолари олам аро жаранглашига гувоҳ бўлишдан иборат.     

Илҳом РАҲМОНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг