UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0

14 июн 16:07
Янгиликлар

Болалар спорти

Тупроққалъалик ёш спортчиларга вазирлик совғалари топширилди + ФОТО

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 апрелдаги “Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа туманини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4671-сонли қарори ҳаётга тадбиқ этилган эди.

Айни дамда,  мазкур қарор  ижроси юзасидан тегишли ишлар амалга оширилмоқда. 

Туманнинг комплекс ташкилий-техник тадбирлар режаси бўйичаПитнак шаҳри ва Тупроққалъа массивидаги маҳаллаларда  жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш, тумандаги спорт мактабининг инфратузилмасини яхшилаш, мавжуд спорт иншоотларидан самарали ва унумли фойдаланиш масалалари ўрганиб чиқилиб, аҳолининг турли қатлами, асосан, ёшларни оммавий спортга кенгроқ жалб қилиш, улар ўртасида жисмоний тарбия ва спорт тарғиботини кучайтириш қатъий вазифага айланди. 

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2020 йил 9 июндаги “COVID-19 пандемияси даврида ҳудудларда спорт турлари бўйича машғулотлар, мусобақалар ҳамда ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш тўғрисида”ги 681-сонли буйруғига асосан, карантин талаблари, санитария қоида ва меъёрлари асосида БЎСМларнинг спорт секциялари фаолиятига рухсат берилди. 

Шу муносабат билан Хоразм вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Артик Палванов Тупроққалъа туманидаги 1-сон Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ва унинг Тупроққалъа масканидаги филиалида  бўлиб, ёш спортчиларга Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги туҳфаси - 20 миллион сўмлик 24 турдаги замонавий спорт жиҳозлари ва анжомларини топширди.

- Спортнинг стол тенниси тури жону-дилим. Бу ўйин ўзининг тезкор ҳаракатлари билан мени мафтун этади. Совғалар орасида стол тенниси ракеткаси ва тўпларининг борлигидан жуда севиндим. Бунинг учун ҳукуматимизга, шунингдек, спортимиз раҳбарларига миннатдорлик билдираман, - дейди 1-сон БЎСМ филиали тарбияланувчиси Жондос Шамсиддинов.  

- Тупроққалъа маскани туман марказидан 120 километр, вилоят марказидан деярли 200 километр узоқликда жойлашган. Шу сабабдан, ҳозирда ушбу ҳудудда жисмоний тарбия ва спортни оммавийлаштириш, спорт мактаби филиалининг инфратузилмасини юксалтириш ҳамда ёшларни ўзлари меҳр қўйган спорт турлари билан тўлақонли шуғулланишлари учун имкониятлар яратиб бериш устида изланишлар олиб бораяпмиз. Насиб қилса, саъй-ҳаракатларимиз бесамар қолмайди, яқин орада ушбу маскандан ҳам таниқли спортчилар етишиб чиқади, - дейди вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Артик Палванов.

Дарҳақиқат, тупроққалъалик ёш спортчиларнинг машғулотини кузатар экансиз, уларнинг дадиллиги  ва шижоатини, ғалабага бўлган иродасини кўриб кўнгиллар қувончга тўлади. Демак, кўзланган марралар тобора яқинлашмоқда.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Хоразм вилоятидан

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг