UZ

Сўнгги янгиликлар

10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0

22 июн 09:37
Янгиликлар

Тадбирлар, Осиё ўйинлари

Туркия элчихонаси V Ислом бирдамлиги ўйинларига тайёргарликда елкадош эканини билдирди

Айни пайтда август ойида Туркиянинг Конья шаҳрида ўтадиган V Ислом бирдамлиги ўйинларига катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчисининг ўринбосари Алижан Аксой билан ушбу мавзу юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

Меҳмонни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов ва Қўмита раиси ўринбосари Азизжон Камилов қарши олишди. Даставвал Алижан Аксойга ўзбек спортининг бой тарихи, атлетларимиз сўнгги Олимпия ўйинларида қайд этган натижалар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шундан сўнг томонлар ҳамкорлик масалалари бўйича музокара олиб боришди.

Ойбек Касимов қардош ўзбек ва турк халқларининг ҳамкорлигини спорт йўналишида давом эттириш, хусусан, алоқаларни Конья шаҳрида ўтадиган V Ислом бирдамлиги ўйинларига тайёргарлик орқали янада мустаҳкамлаш борасида фикр билдирди. Азизжон Камилов Қўмита Бош котибининг фикрини давом эттирар экан, таниқли дипломатни октябрь ойида Тошкентда дзюдо бўйича илк бор бўлиб ўтадиган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига таклиф қилди.

Алижан Аксой самимий қабул учун ташаккур айтиб, ҳамкорлик режаларини амалга татбиқ қилишга тайёр эканини таъкидлади. Шунингдек, у Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси олдинда турган Ислом бирдамлиги ўйинларига делегациямизнинг тайёргарлиги ва бошқа масалаларда қўлдан келганча ёрдам кўрсатишини билдирди.

Суҳбат давомида томонлар кун тартибидаги қатор мавзулар бўйича ўзаро фикр алмашиб, ҳамкорликнинг кейинги қадамларини келишиб олишди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг