UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0

09 июн 18:32
Янгиликлар

Бошқалар

Туркияда V этноспорт маданият фестивали бошланди

Теглар :  Этноспорт
Хабарингиз бор, яқинда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Этноспорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланган эди.

Қарор билан этноспорт турларини 2025 йилгача оммалаштириш ва ривожлантириш дастури ҳамда этноспорт турларини 2025 йилгача оммалаштириш ва ривожлантириш дастурини 2022–2023 йилларда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.

Этноспорт турларини мамлакатимизда янада ривожлантиришга қаратилган ушбу қарор миллий қадриятларимиз тараққиётида олдинга ташланган муҳим қадам бўлди.

Таъкидлаш жоиз, туркий тилли давлатлар орасида этноспорт турларига қизиқиш ва эътибор жуда юқори. Сўзимизнинг тасдиғи сифатида бугун Туркиянинг Истанбул шаҳрида V этноспорт маданият фестивали тантанали очилганлигини айтиб ўтиш мумкин.

Мазкур нуфузли тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов ҳам иштирок этди.

V этноспорт маданият фестивалида дунёнинг 26 давлати вакиллари ўз маҳоратларини намойиш этишади.

Фестиваль доирасида вазир А.Икрамов Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раиси жаноб Нажмиддин Билол Эрдўғон ҳамда яна бир қатор юқори мартабали меҳмонлар билан расмий учрашувлар ташкил этилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг