UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0

16 апр 17:21
Янгиликлар

Футбол

U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди"

Теглар :  Тимур Кападзе
U-23 Осиё кубоги гуруҳ босқичи олдидан "D" гуруҳи бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

"Барчани мусобақа бошлангани билан табриклайман. Ҳаммага омад тилайман. Мезбонлик учун Қатар давлатига раҳмат айтаман. Бизда жароҳат олган футболчилар йўқ, мусобақага тайёрмиз, тайёргарлигимиз режа бўйича кетмоқда", - деб гап бошлади Тимур Кападзе.




- Ўзбекистон аввалги мусобақаларда жуда ажойиб натижаларга эришган. Чемпион бўлган, вице-чемпион бўлган. Бу йилги мусобақада футболчиларнинг имкониятига қандай баҳо берасиз?
- Албатта турнирда ўз олдимизга катта мақсад қўйганмиз. Узоқ вақтдан буён ушбу мусобақага тайёргарлик кўряпмиз. Юқори мақсад сари ҳаракат қиламиз, йигитларнинг иқтидори ҳам, маҳорати ҳам етарли даражада деб ўйлайман.




- Эртанги рақиб, Малайзия ҳақида нима дея оласиз?

- Эртага мусобақадаги илк учрашувимизни ўтказамиз. Гуруҳдаги ҳар бир рақибни ҳурмат қиламиз. Ҳар бир жамоа ўзига яраша кучли. Биз ўз мақсадимизни бажаришга ҳаракат қиламиз, бу ерда осон ўйин бўлмайди. Шу боис барчаси майдонда ҳал бўлади.




- Мусобақанинг илк ўйинида 3 очко жуда муҳим ҳисобланади. Эртанги баҳсдан олдин йигитларда мотивация етарлими?

- Албатта, фақат биз учун эмас барча жамоалар учун стартни ғалаба билан бошлаш муҳим. Алоҳида мотивациянинг кераги йўқ. Бу биз учун биринчи мусобақа эмас, тажрибамиз бор. Ҳар бир баҳс муҳим, айниқса биринчиси.



Маълумот учун, Ўзбекистон - Малайзия учрашуви эртага, 17 апрель куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг