UZ

Сўнгги янгиликлар

14:12Шавкат Раҳмонов Хоакин Баклининг "вызов"ига жавоб қайтарди 0 13:51Фомин яккаликда тўхтатилди, жуфтликда эса 1/2 финалга чиқди 0 13:30Шон Стрикленд UFC'ни жиддий танқид остига олди. Бунга сабаб қўлқоплар! 0 13:09"Манчестер Сити" "Реал" юлдузи билан шартнома тузмоқчи 0 12:48Элина Свитолина "Ролан Гаррос" учинчи даврасида 0 12:27Дзюдо бўйича Ўзбекистон кубогида умумжамоа ҳисобида совриндор учлик қандай кўринишда бўлди? 0 12:06Ислам Махачев Конор Макгрегорга "ответ" қилди 0 11:45Ханс-Дитер Флик "Барселона"даги режалари билан ўртоқлашди 0 11:24Конор Ислам Махачевга ташхис қўйди + ФОТО 0 11:03Жокович "Ролан Гаррос" чемпионлик ҳимоясини давом эттирмоқда 0 10:42Бугун Навбаҳор Ҳамидова Олимпиада лицензион турнирида рингга чиқади 0 10:21ЦСКА собиқ футболчиси: "Аббосбек Файзуллаевни 10 миллиондан камига сотмаслик керак!" 0 10:00Нодирбек Якуббоев Aktobe Open 2024 етакчилари сафига қўшилиб олди 0 09:39ХОҚдан жавоб! IBA'га аъзо мамлакатлар Лос-Анжелес 2028 Олимпиадасида иштирок этмайди, жумладан Ўзбекистон ҳам! 0 09:18Ўзбекистонлик боксчи лицензион турнирда Озарбайжон таркибида иштирок этмоқда 0

05 сен 17:05
Янгиликлар

Қиличбозлик, Тадбирлар

Уч минтақа вакиллари Тошкентда

Теглар :  ҚиличбозликМОҚ
Бугун пойтахтимизда қиличбозлик бўйича Осиё, Пан Америка ва Африка конфедерацияларининг раҳбарлари иштирокида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.

Мазкур тадбир иштирокчилари МОҚда меҳмон бўлишди.Уларни Қўмита раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов ва унинг ўринбосари Шерзод Ташматов қарши олишди. 

Даставвал, меҳмонларга МОҚ биноси бўйлаб экскурсия ташкил этилди, уларга ўзбек спортининг шонли тарихи, Президентимизнинг соҳага қаратаётган эътибори хусусида гапириб берилди. Шундан сўнг кичик мажлислар залида бир қатор истиқболли масалалар муҳокама қилиб олинди.

Таъкидлаш жоиз, делегация таркибида Пан Америка қиличбозлик конфедерацияси президенти Виталий Логвин, Африка қиличбозлик конфедерацияси президенти Мбагник Ндиайе, Осиё қиличбозлик конфедерацияси президенти вазифасини бажарувчи Русни Абу Ҳасан, шунингдек, Миср, БАА, Иордания қиличбозлик федерациялари раҳбарлари иштирок этишди.

Суҳбат давомида Рустам Шоабдураҳмонов ўзбек қиличбозлигининг йилдан йилга ривож топиб бориши, эришаётган ютуқлари, бунда давлатимизнинг қўллаб-қувватлаши ҳақида гапириб берди.

“Ҳаммангизни азим пойтахтимизда кўриб турганимиздан бағоят мамнунмиз. Барча муваффақиятларимизга давлатимиз раҳбарининг спортга қаратаётган эътибори билан эришмоқдамиз. Жумладан, Токиода илк бор қиличбозлик спортида 3 та йўлланмага эга бўлдик. Улар орасида 18 ёшли саблячи қизимиз кучли саккизликдан жой олди. Биз мезбонлик қилаётган турли йирик халқаро тадбирлар ҳам ҳукуматимизнинг қўллаб-қувватлаши билан ўтмоқда. Мақсад эса мамлакатимизда спорт тарғиботини янада кучайтириш”, – деди МОҚ раҳбари.

Тадбир давомида БАА ва Миср вакилларидан ўзаро ҳамкорлик ривожини янги босқичга олиб чиқиш, эришилган сўнгги ютуқлар билан ўртоқлашиш мақсадида ҳамкорлик меморандумини имзолаш бўйича таклиф билдирилди. Шунингдек, қиличбозлик истиқболига оид бир қатор масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Якунда меҳмонларга МОҚнинг эсдалик совғалари тақдим этилди.

Куннинг иккинчи ярмида меҳмонлар пойтахтимизда қад ростлаётган Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, у ерда қад ростлаётган ислом оламининг энг йирик замонавий марказларидан бирида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг