UZ

Сўнгги янгиликлар

09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0

27 авг 10:57
Янгиликлар

Дзюдо, Шахмат, Сув спорти турлари

Уч нафар спортчимиз "Мард ўғлон" давлат мукофоти соҳиби бўлишди

«Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди.

Ушбу мукофот мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаоллик кўрсатиб, ўзининг билим ва иқтидори, интилувчанлиги ва ташаббускорлиги, ҳалол ва самарали меҳнати билан Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва юқори салоҳиятга эга, халқ манфаати ва юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган фидойи ва мард ўғлонларимизга тақдим этиб келинмоқда. 

Қувонарлиси, мукофотга лойиқ кўрилган 28 нафар ўғлон орасида дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси, жаҳон чемпионати совриндори, Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 3-босқич талабаси Шарофиддин Лутфуллаев ҳам бор. 

Шунингдек, шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони, "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони соҳиби, Ўзбекистон Миллий университетининг 1-босқич талабаси Нодирбек Яқуббоев, сузиш бўйича миллий терма жамоа аъзоси, жаҳон кубогининг бронза медали совриндори Владислав Мустафин ҳам "Мард ўғлон" мукофотига лойиқ топилди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг