UZ

Сўнгги янгиликлар

11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0

16 окт 08:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Vegas 62 турнирининг бонуслари кимларга насиб этди?

Лас-Вегасда ўтган UFC Vegas 62 оқшомининг бонус соҳиблари эълон қилинди.

Турнирнинг энг яхши жанги сифатида Душко Тодорович (12-3 ММА, 3-3 UFC) ва Жордан Райт (12-4 ММА, 2-4 UFC) ўртасидаги тўқнашув тан олинди. Асосий карддан ўрин олган ушбу жангда Тодорович рақибини иккинчи раундда техник нокаут эвазига мағлубиятга учратди.  

Эътиборга молик жиҳати шундаки, жангнинг биринчи раундида Райт Душкони ҳар томонлама мағлуб этди. Ҳисобнинг 60-4 кўринишида бўлгани ҳам фикримизга исбот бўла олади. Иккинчи раундда вазият тамомила ўзгариб кетди. Тодорович маунтда Райтни йўқ қилиб ташлади. Ҳисоб 105-5 кўринишида Душко фойдасига бўлди, рефери бу вазиятда жангни тўхтатишга мажбур бўлди. 

Шунингдек, чиройли жанг ва ғалаба учун Жонатан Мартинес ва Татсуро Тайра ҳам кафолатланган гонорардан ташқари қўшимча 50 000 долларлик бонусга эга бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, кечанинг марказий жанги аёллар енгил вазн тоифасида Алекса Грассо ҳамда Вивьен Арауджо ўртасида ўтказилиб, унда Грассо ҳакамларнинг якдил қарори (50-45, 49-46, 49-46) билан ғалаба қозонганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг