UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30«Бургут Жерсига қўнди» - Хабиб ўзининг рекордини янгилаш учун Исламга ёрдам беради 0 20:07Ислам Махачев: "Царукян билан жангимиз бўлиши аниқ" 0 19:46Ван Нистелрой "Лестер"да иш бошлаши мумкин 0 19:25Волкановски фақатгина бир рақиб учун вазнини ўзгартиришга тайёрлигини айтди 0 19:03Дастин Порье Ислам Махачев билан жанг учун ўзгача либосларни қабул қилиб олди (ФОТО) 0 18:42Махачев Оливейрани Доғистондаги машғулот лагерига таклиф қилди 0 18:21АПЛ офсайдни аниқлаш учун сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи 0 18:00"Конор Макгрегорнинг машғулот лагери тунги клубда ўтмоқда". Махачев Конор - Чендлер жанги ҳақида 0 17:38Абдусатторов, Синдаров, Мамедяров ва бошқалар. Шахмат юлдузлари Тошкентда беллашади 0 17:17Ўзбекистон хоккей бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этади 0 16:53Жанубий Корея термаси Хавини ишга таклиф қилди 0 16:30Нурсултонни мағлуб этган Бакли энди Шавкат Раҳмоновни жангга чорлади 0 16:08Жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган ўсмир оғир атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди 0 15:47Ислам Махачев ва Дастин Порьенинг ҳозир қандай формада эканлиги намойиш этилди 0 15:26"Барселона" Педри учун "Лас-Пальмас"га қўшимча 18 млн евро тўлади 0

07 май 16:48
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

UFC'чилар кўрмасин: Бокс "бойваччалари" жанглардан қанча пул ишлаб топган?

Ринг миллионерлари ҳақида.

Бокс узоқ вақтдан бери бутун дунё бўйлаб энг машҳур спорт турларидан бири ҳисобланади. Спортнинг ушбу тури бўйича кўплаб жангчилар жаҳонга танилган ва мўмайгина даромад ишлаб олган. Бугун биз рингдан ташқарида олиниши мумкин бўлган сон-саноқсиз реклама ва ҳомийлик даромадларидан ташқари бокс орқали энг кўп пул топган чарм қўлқоп усталари ҳақида сўз юритамиз. 

1. Флойд Мейвезер (560 миллион доллар)

Ҳозирда "нафақа"га чиққан Флойднинг бойлиги 560 миллион долларни ташкил этади. АҚШлик боксчи проф рингда жами 50 та ғалабага эришган. Шулардан 27 таси муддатидан аввал якунланган. Шунингдек, у бирор марта ҳам мағлуб бўлмаганини таъкидлаш лозим. 

"Узун-қулоқ" хабарларга кўра, Мейвезер 2014 йилдаги 14 сония давом этган жанги учун 9 миллион доллар ишлаб олган.


2. Жорж Форман (300 миллион доллар) 

Июнь ойида 74 ёшга тўладиган Жорж ўз карьераси давомида 81 та жанг ўтказиб, 76 бор ғалаба қозонган, ғалабаларининг 68 таси муддатидан аввал якунланган. "Қария"нинг фаолияти давомида тўплаган даромади 300 "лимон"ни ташкил этади.


3. Мэнни Пакьяо (220 миллион доллар)

Жаҳон боксининг тирик афсонаси саналмиш Мэнни 220 миллион доллар билан рўйхатнинг 3-поғонасидан жой эгаллаган. Пакьяо бешта вазн тоифасида чемпион бўлган ягона боксчи бўлиш билан бир қаторда, актёр, сиёсатчи ва Филиппин Сенатининг спорт қўмитаси раиси ҳамдир.


4. Оскар де ла Хойя (200 миллион доллар)

1973 йил АҚШда туғилган Оскарнинг боксдан кўрган умумий даромади 200 миллион долларни ташкил этади. 2008 йил карьерасини якунлаган америкалик жангчи ҳозирда "Golden Boy Promotions" орқали ҳам "соққа" қилиб турибди. 



5. Канело Альварес (140 миллион доллар)

Альварес бугунги кунда энг кўп маош олувчи боксчилардан саналади. У 2018 йилнинг октябридан 2019 йилнинг мартига қадар индивидуал шартнома миқдори бўйича етакчи спортчи бўлганди. Шунингдек, Канело жангларни энг қиммат нархда (73 миллион доллар) трансляция қиладиган боксчи.


Ҳабиб Жўрабоев тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг