UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

01 июл 19:53
Янгиликлар

Теннис, Қизиқарли!

"Уимблдон" бош соврини учун Топ-20 теннисчидан атиги 7 нафари курашмоқда! Чемпионлик учун кимлар даъвогар? Тўртинчи кун таҳлили

Теглар :  Уимблдон
"Уимблдон"да иккинчи давра учрашувлари якунланди.

Шундан сўнг, топ ўйинчилар сони сезиларли даражада камайди. AТP рейтингининг Топ-20 талигидан фақат етти нафар теннисчи бош соврин учун курашни давом эттирмоқда.

Тўртинчи кун натижалари қандай бўлди?

"Уимблдон" турнири яккалик баҳсларида иккинчи давра ўйинлари якунланди. Эркаклар ўртасида тўрнинг пастки қисми вакиллари ўйин ўтказишди ва шу куни ҳам топ ўйинчилар турнирни тарк этганини кўришимиз мумкин. Ўйинлар бошланишидан аввал 17-рақам остида сараланган испаниялик Роберто Баутиста-Aгут ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида коронавирус тести ижобий чиққани учун турнирни тарк этишини маълум қилди. У ковид туфайли мусобақани тарк этишга мажбур бўлган Чилич ва Берреттинидан кейин учинчи теннисчи бўлди. 13-рақам остида сараланган канадалик Денис Шаповалов тўрт сетда америкалик Накашимага мағлуб бўлди, аргентиналик Шварцман (12) эса сетлардаги 2:1 ҳисобидаги устунликни сақлаб қололмади ва беш сетда британиялик Бродига мағлуб бўлди. Шу тариқа, AТР рейтингининг энг яхши 25 та теннисчисидан 16 нафарга яқини турли сабабларга кўра "Уимблдон-2022"нинг учинчи босқичига чиқа олмади.

"Уимблдон-2022”нинг учинчи босқичида иштирок эта олмайдиган энг яхши 25 нафар теннисчи (16 киши):

1. Медведев (Россия) - ташкилотчиларнинг қарори туфайли.

2. Зверев (Германия) - жароҳат.

6. Рууд (Норвегия) - иккинчи даврадаги мағлубият.

8. Рублёв (Россия) - ташкилотчиларнинг қарори туфайли.

9. Феликс Оже (Канада) - биринчи раунддаги мағлубият.

10. Хуркач (Польша) - биринчи даврадаги мағлубият.

11. Берреттини (Италия) - коронавирус.

15. Шварцман (Аргентина) - иккинчи даврада мағлуб бўлди.

16. Шаповалов (Канада) - иккинчи даврада мағлуб бўлди.

17. Чилич (Хорватия) - коронавирус.

18. Опелка (АҚШ) - иккинчи даврада мағлуб бўлди.

19. Баутиста-Агут (Испания) – Коронавирус туфайли иккинчи давра ўйинидан четлатилди.

20. Каррено Буста (Испания) - биринчи даврада мағлуб бўлди.

21. Димитров (Болгария) - биринчи даврада мағлуб бўлди.

22. Хачанов (Россия) - ташкилотчиларнинг қарори туфайли.

23. Монфис (Франция) - жароҳат.

Грециялик Стефанос Циципас (4) бу сафар дастлабки даврадагидан кўра ишончлироқ тарзда ғалаба қозонди ва иккинчи даврада австралиялик Томпсонни мағлуб этди. Ушбу босқичнинг яширин фаворити австралиялик Ник Киргиос сербиялик Крайиновичга атиги олтита геймни бой берди. Айтганча, учинчи раундда Ник Циципас билан кураш олиб боради, у билан ўзаро учрашувларда 3:1 ҳисоби қайд этилган, Циципас фойдасига. Шунингдек, Киргиос ягона мағлубиятини "Лэйвер Кубоги - 2021" доирасидаги ўйинда қабул қилиб олган.

Ҳозирча "Катта Дубулға"нинг 22 карра чемпиони Рафаэль Надаль оптимал формадан йироқ дейишимиз мумкин. Литвалик Ричардас Беранкис билан дуэлда испаниялик теннисчи битта сетни бой берди, аммо барибир учинчи раундга чиқди ва мавсумнинг учинчи “Улкан Тож” турнирида ғалаба қозониш учун назарий имкониятларини сақлаб қолди. Эслатиб ўтамиз, Надаль 2022 йилги Australian Open, "Ролан Гаррос" мусобақаларида ғалаба қозонган ва "Уимблдон"даги навбатдаги йирик ғалабасини қўлга киритишга қарор қилган. Кейинги босқичда Рафаэль италиялик Сонего билан тўқнаш келади. Умуман олганда, АТР рейтингининг Топ-20 талигидан бор-йўғи етти нафар теннисчи бош соврин учун курашни давом эттирмоқда - Надаль, Жокович, Синнер, Циципас, Норри, Алькараз ва Фритц.

Галан (Колумбия) – Баутиста-Агут (Испания, 17) – коронавирус туфайли ўйин бекор бўлди.

Фритц (АҚШ, 11) – Грей (Буюк Британия, WC) – 6:3, 7:6, 6:3.

Кирьос (Австралия) – Краинович (Сербия, 26) – 6:2, 6:3, 6:1.

Броэди (Буюк Британия, WC) – Шварцман (Аргентина, 12) – 6:2, 4:6, 0:6, 7:6, 6:1.

Циципас (Греция, 4) – Томпсон (Австралия) – 6:2, 6:3, 7:5.

Накашима (АҚШ) – Шаповалов (Канада, 13) – 6:2, 4:6, 6:1, 7:6.

Надаль (Италия, 2) – Беранкис (Литва) – 6:4, 6:4, 4:6, 6:3.

Аёллар ўртасидаги баҳсларда бир кун олдин тўрнинг пастки қисмида қолдирилган иккита ва тўрнинг юқори қисмидаги барча ўйинлар ўтказилди. Ва ўша куни яна бир сенсация юз берди. Ўз томошабинлари томонидан қўллаб-қувватланган британиялик Кети Бултер иродали ғалабага эришди ва ўтган йилги финалчи Каролина Плишковани турнирдан чиқариб юборди (6). US Open – 2019 чемпиони Бянка Андрееску ҳам ҳозирда Қозоғистон вакили бўлган москвалик Елена Рибакинага имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этди.

Жаҳоннинг 138-ракеткаси, майсада ўйнашни яхши кўрадиган ва биладиган нидерландиялик Керхове билан тўқнаш келган жаҳон рейтинги етакчиси Ига Свёнтекка осон бўлмади. Польшалик теннисчи биринчи сетда 2:4 ҳисобида имкониятни бой бераётган вақтда ўйин тизгинин қўлга олди ва сетни ғалаба билан якунлади - 6:4, иккинчи сетда эса ютқазди - 4:6. Учинчи сетда у рақибасининг стартдаги иккита брейк-поинтини қўлга киритиб, ўзининг геймларида ҳам муваффақиятли ҳаракат қилди ва якунда учрашувда ғалаба қозонди. Шу тариқа, Свёнтек ғалабали сериясини 37 та ўйинга етказди. У шу йилнинг февраль ойидан бери мағлубиятга учрамаяпти. Бу ХХI асрдаги энг яхши кўрсаткичдир. Бундан ташқари, Ига 1997 йилда Мартина Хингис қайд этган рекордни такрорлади, у ҳам кетма-кет 37 та учрашувда ғалаба қозонган. Бутун очиқ даврда бу кўрсаткични фақат тўрт нафар теннисчи қайд этган: Навратилова - 74, Граф - 66, Корт - 57 ва Эверт - 55.

Бешинчи кун учун тақвим. 1-июль, жума кунги қизиқарли ўйинлар:

Жума куни учинчи давра старт олди. Эркаклар ўртасида иккинчи босқичнинг иккита ўйини ўтказилади. Сербиялик Новак Жокович ватандоши Миомир Кечманович билан (25), испаниялик Алькараз (5) эса германиялик Оскар Отте (32) билан учинчи давра ўйинида куч синашади.

Бугунги ўйинлар тақвими:

Басилашвили (Грузия, 22) – ван Рейтховен (Нидерландия)

Тиафо (АҚШ, 23) – Бублик (Козоғистон)

Синнер (Италия, 10) – Изнер (АҚШ, 20)

Жокович (Сербия, 1) – Кечманович (Сербия, 25)

Отте (Германия, 32) – Алькараз (Испания, 5)

Норри (Буюк Британия, 9) – Жонсон (АҚШ)


Аёллар ўртасидаги баҳсларда ҳам бир қатор қизиқарли учрашувлар бўлиб ўтади. Улар орасида Топ-10 нинг 2 нафар вакили бор:

Бегу (Руминия) – Остапенко (Латвия, 12)

Цуренко (Украина) – Нимайер (Германия)

Саккари (Греция, 5) – Мария (Германия)

Парри (Франция) – Жабер (Тунис, 3)

Кербер (Германия, 15) – Мертенс (Бельгия, 24).


Хуршида Абдикулова тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг